Неонатал даврда чақалоқларда юзага келадиган аспирацион пневмонияда ички аъзолардан асосан паренхиматоз аъзоларнинг гипоксияси кузатилади. Айнан гипоксияга сезгир бўлган аъзолар буйрак, жигар ва буйрак усти бези хисобланади. Гипоксия жараёнининг давомийлигига қараб паренхиматоз аъзоларда хар хил дараждаги дистрофик, некробиотик ўзгаришлар ривожланади. Айни тадқиқот ишимизда, аспирацион пневмония сабабли ривожланган гипоксия жараённинг давомийлиги буйрак тўқимасида клиник морфологик жиҳатдан динамик ўзгаришларга ва моддалар алмашинуви бузилишига билан намоён бўлади.