Тери орқали коронар аралашувлар (ТОКА) кенг қўлланилишига қарамай, юрак ишемик касаллиги ўлимнинг асосий сабаби бўлиб қолмоқда.Протромботик муҳитни яратишда иштирок этадиган нейтрофил экстратцеллюляр қопқонларнинг шаклланишига алоҳида аҳамият берилади.Ушбу жараёнларни комплекс баҳолаш ЮИК билан оғриган беморларда хавфни башорат қилиш ва даволашни оптималлаштириш учун истиқболли йўналиш ҳисобланади. Замонавий маълумотлар ТОКАдан кейин тромботик асоратларнинг ривожланишида иммун тромбознинг асосий ролини кўрсатади. Цитокинлар ва нейтрофил бўғинининг фаоллашуви коагуляциянинг кучайишига, фибринолизнинг сусайишига ва тромботик муҳитнинг шаклланишига олиб келади.
2026-04-13