Ушбу мақолада жамият ахлоқини жиноят қўриқлов объекти сифатида ҳимоя қилиш зарурияти қўшмачилик ва фоҳишахона сақлаш жинояти мисоли ўрганилган. Ушбу жиноят мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, у бошқа оғир оқибатли қилмишлар, масалан, зўравонлик, тери-таносил касалликлари тарқалиши, жиний гуруҳлар ташкил этиш, гиёҳвандлик воситалари савдоси каби кўплаб жиноятлар учун детерминант ҳисобланади. Ушбу мақолада қўшмачилик ва фоҳишахона сақлашга оид суд амалиётини кўриб чиқиб, содир этувчи шахсиятига, содир этилиш шарт-шароитларига тўхталамиз, уни олдини олишга оид назарий адабиётлар ва амалиётни танқидий кўриб чиқамиз.