Республикамизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз навбатида жиноий жазо тизимини ҳам четлаб ўтмади. Зеро, ўтган йиллар давомида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар самараси ўлароқ, жиноят қонунчилигидан мол-мулкни мусодара қилиш, ўлим ва қамоқ жазолари чиқарилди, озодликни чеклаш ҳамда мажбурий жамоат ишлари каби озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган янги турдаги жазолар жорий қилинганлиги сўзимизнинг тасдиғидир.
2022-12-13