Доривор ўсимликлар асосида олинган “Неофит” ва “гемостат” пленкасининг фармакологик хусусиятини ўрганиш учун 18-22 г вазндаги 36 та оқ зотсиз эркак сичқонларда яллиғланишга қарши хусусиятини ўрганиш учун “формалинли артрит” модели келтириб чиқарилди. Сўнгра формалин юборилган жойда ҳосил бўлган шишнинг қайтишини ҳисоблаш асосида яллиғланишга қарши таъсири мавжудлиги исботланди. Солиштирма объект сифатида Левамикол малҳами олинди. Ўрганилган натижаларга кўра “Неофит” ва “гемостат” пленкалари яллиғланишга қарши фармакологик таъсирга эга эканлиги аниқланди.
2024-03-12