Ушбу тадқиқот Америкада бир қанча йирик онкология марказларида психотроп дори воситаларини буюриш амалиёти таҳлил қилинди. Тадқиқот даврида онкология марказларидаги бир гуруҳ бемор ётқизилган бўлиб, уларни бир бутун яни 100% деб қабул қилсак, камида 51 фоизига битта психотроп дори воситаси буюрилган. Энг кўп буюрилган дори воситалари гипнотиклар бўлиб, умумий рецептларнинг 48% ни ташкил этди, ундан кейин антипсихотиклар 26% ва хавотирга қарши воситалар 25% ни ташкил этди. Антидепрессант препаратлар психотроп рецептларнинг атиги 1 фоизини ташкил этди. Рецептлар асосларини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, психотроп рецептларнинг 44 фоизи уйқу учун ёзилган, 25 фоизи кўнгил айниши ва қусиш учун берилган; тахминан 17 фоизи руҳий тушкунлик билан боғлиқ ва 12 фоизи диагностик тиббий муолажалар билан боғлиқ. Рецептнинг умумий тезлиги ҳар бир беморга тахминан 2 та психотроп препаратни ташкил этди, фақат 2% рецептларни ножўя таъсирларга олиб келгани аниқланди.