Транзитор ишемик ҳужум (ТИҲ) инсульт ривожланиши учун жиддий хавф ҳисобланади. Адабиёт маълумотларига кўра, инсульт ўтказган беморларнинг 40-50% да ТИҲ учрайди. Кўп ҳолларда, ТИҲ нафақат беморлар, балки тиббиёт ходимлари томонидан ҳам пайқалмайди ва турли даражадаги клиник оғирликка эга бўлиши мумкин. ТИҲ ўтказган беморларда кўпинча артерия стенозлари ва юрак патологиялари кузатилади. Патогенетик механизмига кўра, ТИҲ қуйидаги ҳолатлар натижасида ривожланиши мумкин: • қон томирлари ўғирланиши синдроми, • микроэмболизация, • қон томирларининг спазми, • гиперкоагуляция. Ишемик инсульт ва ТИҲ ривожланишида гемодинамик механизм катта аҳамиятга эга бўлиб, ички каротид артериясининг оғир стенози ёки окклюзияси билан боғлиқ ҳолларда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, касалликнинг этиопатогенетик тузилмасини аниқлаш ва инсультни олдини олиш учун дифференциал ёндашувни ишлаб чиқиш зарур.Адабиёт маълумотларига кўра, ТИҲ ўтказган беморларнинг аксариятида ҳужумлар бир неча марта такрорланган, аммо улар вақтинчалик неврологик бузилишларга етарлича эътибор бермаган. Шу сабабли, ТИҲ стереотипик хусусиятга эга бўлади. ТИҲни эрта ташхислаш, унинг сабаб ва механизмларини аниқлаш, шунингдек, асосли ва мақсадли даволаш юқори юрак-қон томир хавфига эга беморларда оғир асоратларнинг олдини олиш учун муҳим ҳисобланади ва самарали профилактика резерви бўлиб хизмат қилади.