Innovative Academy
  • Register
  • Login
  • En
  • Ўз
  • Ру

Innovative Academy

  • Journals
    • Eurasian Journal of Academic Research
    • Eurasian Journal of Medical and Natural Sciences
    • Eurasian Journal of Social Sciences, Philosophy and Culture
    • Eurasian Journal of Law, Finance and Applied Sciences
    • Eurasian Journal of Mathematical Theory and Computer Sciences
  • New Journals
    • Central Asian Journal of Education and Innovation
    • Eurasian Journal of Technology and Innovation
    • Bulletin of pedagogs of new Uzbekistan
    • Bulletin of students of new Uzbekistan
  • Conferences
    • Science and technology in the modern world
    • Applied Sciences in the modern world: problems and solutions
    • Natural Sciences in the modern world: theoretical and practical research
    • Innovative research in the modern world: theory and practice
    • Pedagogy and psychology in the modern world: theoretical and practical research
    • Social Sciences in the modern world: theoretical and practical research
  • Announcements
    • Ilmiy maqola qanday yoziladi?
    • Questions and answers to doctoral studies
    • «Eng yaxshi ilmiy maqola» tanlovi
    • What is the Hirsch index and how to increase it?
    • atm

Search

Advanced filters

Search Results

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ТУШУНЧАСИ ВА МОҲИЯТИ.

Мақолада ички ишлар органларининг тезкор-қидирув фаолиятида  ахборот технологиялари қўллашга доир тушунчалар ёритилган, бу борада илмий изланишлар олиб борган олимларнинг фикрлар келтирилган, “тезкор-қидирув фаолиятини ахборот билан таъминлаш” ва “тезкор-қидирув фаолиятининг ахборот тизими” тушунчаларига муаллифлик таърифлари берилган.

Набулло Ҳожиев

26-30

2022-12-08

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АХБОРОТ ОЛИШ ВА ТАРҚАТИШ ЖАРАЁНИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ҚИЁСИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТАҲЛИЛИ

Ушбу илмий мақолада Ўзбекистон Республикасида мустақилликнинг  дастлабки йилларидан ахборот олиш ва тарқатишни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонунчилик нуқтаи назаридан илмий таҳлил қилинган. Парламентимиз томонидан қабул қилинган қонунлар, Президент фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек бошқа давлатлар билан тузилган битимлар, баённомалар ва меморандумлар ҳуқуқий таҳлил қилинган. Ахборот олиш ва тарқатишнинг ривожланиши ҳамда тараққий этиши йўлида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўз йўналишига кўра таҳлил қилинган. Ушбу таҳлил ва келтирилган фикрлар мамлакатимизда ахборот алмашинувига оид қонунчилик ҳужжатларининг такомиллашишига хизмат қилади.

Жасурбек Илхомбеков

78-86

2024-10-10

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВА МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИ: ТАРИХ ВА ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИК

Мақолада оммавий ахборот воситаларида муаллифлик ҳуқуқи объектларидан фойдаланишда уни муҳофазасини таъминлаш масалалари ҳақида сўз боради. Хусусан бу йўналишда оммавий ахборот воситаларининг тутган ўрни, ҳимоялаш усуллари ва техник талаблари ҳамда бу йўналишдаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш жараёнлари хусусида баён этилган. Шунингдек, мақолада бу йўналишдаги жаҳон тажрибаси, Ўзбекистон қонунчилиги нормалари ва амалиёти ҳақида баён этилган. Оммавий ахборот воситаларида муаллифлик ҳуқуқи объектларини ҳимоя қилиш ва уни қўллаш билан боғлиқ масалалар кенг муҳокама қилинган. Телекоммуникaция тармоқлари ва интернетда нафақат оммавий ахборот воситаларида муаллифлик ҳуқуқини таъминлаш, балки ушбу соҳани ривожлантириш, давлат хизматларини кўрсатиш, ундаги ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Восид Усмонов

4-11

2022-09-06

АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ИНСОН ОМИЛИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

Кейинги йилларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш масаласи кундан-кунга муҳим ва устувор аҳамият касб этиб бормоқда. Ушбу мақолада ахборот хавфсизлигини таъминлашда инсон омилининг тутган ўрни ва аҳамиятига оид масалалар кўриб чиқилган. Шунингдек мақолада ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва уни янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

Хикмат Хабибуллаев

109-112

2022-10-31

АХБОРОТ КАСКАДИ ҲОДИСАСИ РАҚАМЛИ ИНФОМУҲИТДА ЁЛҒОН АХБОРОТГА ЭРГАШИШ ВА УЛАШИШНИНГ АХБОРОТ-ПСИХОЛОГИК ОМИЛИ СИФАТИДА

Мақолада ахборот каскади феноменининг назарий асослари ҳамда унинг замонавий ахборот муҳитидаги амалий кўринишлари таҳлил қилинади. Интернет тармоқлари орқали тарқалган медиавируслар, сохта тиббий хизматлар ва оммавий психологик таъсир мисолида ушбу жараёнларнинг қандай ишлаши ёритилади. Шунингдек, ахборот каскади ва пода эффектининг ўзаро фарқлари ҳамда уларнинг ижтимоий хавфлари тадқиқ этилади.

Дилшод Нарзуллаев

64-68

2025-10-20

АХБОРОТ БИЛАН БОЙИТИЛГАН ТАЪЛИМ МУҲИТИДА ШАХСИЙ ТАЪЛИМ ТРАЕКТОРИЯЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА МАТЕМАТИКАНИ ЎҚИТИШДА ВИЗУАЛ МОДЕЛЛАШТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ

Мақолада ахборот билан бойитилган таълим муҳитида шахсий таълим траекторияларини шакллантиришнинг муҳим жиҳатлари таҳлил қилинади. Ахборот ва таълимнинг ўзаро таъсири орқали индивидуаллаштирилган таълимни ривожлантириш имкониятлари, визуал моделлаштириш усуллари орқали математик тушунчаларни ўзлаштириш жараёнида когнитив жараёнларни фаоллаштириш муҳокама қилинади. Ахборот технологиялари, фанлараро алоқалар ва визуал моделлаштириш элементлари орқали талабаларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришга ёрдам берувчи шароитлар ёритилади.

Фарход Нишонов

19-25

2024-10-04

ХОДИМЛАР БИЛИМИ ВА МАЛАКАСИНИ БАҲОЛАШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

Ушбу мақолада идора ва ташкилотларга янги ходимларни ишга олиш, ходимлар малакасини баҳолаш, уларни аттестациядан ўтказиш ва лавозимини ошириш жараёнлари ўрганилиб, уларнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини лойиҳалаш ва дастурий мажмуасини яратиш масаласи кўрилган. Ишлаб чиқилган ахборот тизими орқали малакали ходимларни саралаб олиш, уларни муносиб лавозимларга тайинлаш учун билим ва малакасини тўғри баҳолаш ва бу жараёнлар тез ва осон бажарилиши йўлга қўйилди. Мақолада яратилган тизим ахборот хавфсизлигини таъминлаш, тизимнинг маълумотлар базасини лойиҳалаш босқичлари кўрсатилган.

Бахтиёр Нормаматович Рустамов

592-595

2022-02-05

АХБОРОТ КАСКАДИ ҲОДИСАСИ РАҚАМЛИ ИНФОМУҲИТДА ЁЛҒОН АХБОРОТГА ЭРГАШИШ ВА УЛАШИШНИНГ АХБОРОТ-ПСИХОЛОГИК ОМИЛИ СИФАТИДА

Мақолада ахборот каскади феноменининг назарий асослари ҳамда унинг замонавий ахборот муҳитидаги амалий кўринишлари таҳлил қилинади. Интернет тармоқлари орқали тарқалган медиавируслар, сохта тиббий хизматлар ва оммавий психологик таъсир мисолида ушбу жараёнларнинг қандай ишлаши ёритилади. Шунингдек, ахборот каскади ва пода эффектининг ўзаро фарқлари ҳамда уларнинг ижтимоий хавфлари тадқиқ этилади.

Дилшод Нарзуллаев

172-176

2025-10-27

АХБОРОТ ОЛИШ ВА ТАРҚАТИШ ЖАРАЁНИДА ИНТЕРНЕТНИНГ АҲАМИЯТИ

Ушбу илмий мақолада ахборотнинг замонавий дунёдаги тутган ўрни ва унинг аҳамияти таҳлил қилинган. Шунингдек, ахборот алмашинуви жараёнида Интернетнинг аҳамияти, унинг қолган ахборот ресурсларидан фарқли жиҳатлари, устунлиги ва ҳуқуқий аҳамияти илмий таҳлил қилинган. Бундан ташқари, Интернетнинг келиб чиқиш тарихи, келиб чиқишининг сабаблари ва ундан дастлабки вақтда кутилган натижалар келтириб ўтилган. Интернетнинг ривожланиш босқичлари, унинг дастлабки вақтдаги аудиторияси ва ҳозирги кундаги аудиторияси солиштирилиб таҳлил қилинган. Шунингдек, Интернет маконидаги ижтимоий тармоқларнинг ўрни, уларнинг ҳозирги кундаги жамият ҳаётидаги аҳамияти таҳлил қилинган.

Жасурбек Илхомбеков

96-101

2024-10-17

THE ROLE AND SIGNIFICANCE OF MASS MEDIA IN THE IMPLEMENTATION OF THE ACTIVITIES OF PROSECUTORIAL AUTHORITIES

This scientific work provides a systematic analysis of the role, functions, and legal foundations of mass media in ensuring transparency in the activities of prosecutorial authorities and in establishing relations with the public.

Аброр Маматов

34-44

2025-08-26

АХБОРОТ ТАРҚАТИШДА ТЕЛЕВИДЕНИЕ ВА ИНТЕРНЕТ САЙТЛАРИ ОРАСИДАГИ АЙРИМ ЖИҲАТЛАР

Мақолада телевидение ва интернет сайтларида ахборот тарқатишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз боради. Масалан интернет сайтларида ахборот тарқатишдаги устунлик тезкорликда кўриниши айтиб ўтилади. Телевидениенинг информацион дастурлари орқали ахборот тарқатишда эса ишончли хабарларни тақдим этиш мумкин. Шунингдек, мақолада ахборот тарқатишда давлат ташкилотлари бу жараёнга тайёр бўлиши керак, дея қўшимча қилинган.

Маҳфуза Мухторова

66-70

2022-10-05

ЎСМИР ЁШИДАГИ ЎҚУВЧИЛАРНИНГ АХБОРОТЛАШГАН ЖАМИЯТДА АХБОРОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИНИ ЭГАЛИШ ЗАРУРАТИ

Мазкур мақола, ахборотлашган жамиятда ўқувчиларни ахборотлар билан ишлаш кўникмасини тарбиялаш йўллари, фойдалана олиш маданиятини тарбиялаш зарурати хусусида сўз юритилган бўлиб, ахборотлашган жамиятда ахборотлардан фойдаланишга доир имкониятларининг шарт-шароитлари ёритилган.

Гулбаҳор Раҳимова

829-831

2022-10-20

ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ

Сўнги йилларда дунёда ахборот хавфсизлигини таъминлаш масаласи кундан-кунга устувор ва муҳим аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Ушбу мақолада Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилган. Шунингдек мақолада Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

Хикмат Хабибуллаев

97-100

2022-10-31

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДА СОДИР ЭТИЛАЁТГАН ЖИНОЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Ушбу мақолада ахборот технологиялари соҳасида содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштириш масалалари ҳар томонлама таҳлил қилинади. Рақамли муҳитда ҳуқуқбузарликларнинг ўсиб бориши, кибержиноятларнинг янги шакл ва усуллари, уларга қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ташкилий, ҳуқуқий ва техник имкониятлари ўрганилади. Шу билан бирга, киберхавфсизлик тизимини мустаҳкамлаш, рақамли профилактика чораларини жорий этиш, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда аҳолининг рақамли саводхонлигини ошириш орқали жиноятлар профилактикасини янада самарали ташкил этиш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Тадқиқот натижалари ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш механизмларини замонавий талабларга мос равишда такомиллаштириш зарурлигини кўрсатади.

Хайрулло Қиличев , Сардор Холмуродов

49-52

2025-11-30

САНОАТ ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТДА РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ АСОСИЙ СТРАТЕГИК ЙЎНАЛИШЛАРИ

Мақолада электрон тижоратни ташкил қилишда  акт технологиялардан фойдаланиш ва  ахборот коммуника-ция тизимларидан фойдаланган ҳолда рақамли технологияларни жорий этиш ва улар-дан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар урганилган. Тадқиқот давомида саноат корхоналари маҳсулотларини электрон тижорат орқали реализация қилишда ахборот хавфсизлигини  таъминлаш тизими ишлаб чиқилган.

Ғулом Шарипов

24-34

2023-01-25

ЖИНОЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ПРОФИЛАКТИКА ТИЗИМИНИ АХБОРОТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Мақолада содир этиладиган жиноятларни олдини олиш чораларини ташкил этишдаги профилактика тизимини ахборот билан таъминлан учун кўрилиши лозим бўлган чоралар, ахборот таъминлаш йўналишлари ва усуллари ҳамда ушбу ахборотлардан қандай фойдаланиш йўллари кўрсатиб берилган ва тахлил қилинган.

Нодиржон Касимов

188-197

2022-10-27

АҲОЛИГА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИНГ ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛИ

Мамлакатимизда  тиббий хизмат кўрсатишни,  технологик тараққиёт тиббиётдаги оғриқли масалаларни ҳал қилишни,  инсонлар  ҳаётини соғломлаштиришни  оптимал ечимларини аниқлаш мақсадида, тиббий хизмат кўрсатишни эконометрик моделларини ишлаб чиқишдир.

Фаррух Қодиров , Нилуфар Жоʻрақулова , Нигина Қаҳрамонова , Ислом Рахимқулов

110-122

2023-01-30

ЎҚУВЧИЛАРНИНГ АХБОРОТ САВОДХОНЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА НЕЙРОПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

Мақолада ўқувчиларда ахборот саводхонлигини ривожлантиришда нейропедагогик технологиялардан фойдаланишнинг назарий ва амалий жиҳатлари ёритилган. Ахборот саводхонлиги тушунчаси ва унинг таълимдаги аҳамияти тадқиқ қилинган бўлиб, нейропедагогик технологияларнинг ўқув жараёнидаги ўрни, уларнинг таъсир омиллари ва ривожлантириш стратегиялари тавсифланган. Нейропедагогика воситалари ёрдамида ўқувчиларда ахборотни танқидий қабул қилиш, қайта ишлаш ва хавфсизлик маданиятини шакллантириш бўйича методологик асослар ва амалий усуллар баён қилинган. Тадқиқот натижалари нейропедагогик ёндашувларнинг ўқувчиларнинг умумий билим ва когнитив кўникмаларига ижобий таъсирини кўрсатади.

Сабохат Холматова

36-40

2024-11-06

ЁШЛАР ТОМОНИДАН АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИБ ГИЁХВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ВА ПСИХОТРОП МОДДАЛАРНИ НОҚОНУНИЙ ЎТКАЗИШ ЖИНОЯТЛАРИНИНГ НАЗАРИЙ ТУШУНЧАЛАРИ!

Мақолада Ёшлар томонидан ахборот технологияларидан фойдаланиб гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ноқонуний ўтказиш жиноятларини тушунчаси, уларнинг таркиблари таҳлил қилинган, мазкур жиноятлар учун жавобгарликни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилган.

Дилшод Файзуллаев

171-177

2024-01-31

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ: ТАРАҚҚИЁТНИНГ БОШҚАРУВ АСОСИДА.

XXI аср – ахборот технологияларининг гуркираб ривожланган даври. Ҳозирги кунда ҳаётимизни ахборот технологияларисиз тасаввур этиш қийин. Улар ишлаб чиқариш, таълим, соғлиқни сақлаш, молия, транспорт, давлат бошқаруви ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилмоқда. Ахборот технологиялари (АТ) – бу ахборотни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, узатиш ва тарқатиш усуллари ва воситалари мажмуидир. Ушбу мақолада биз ахборот технологияларининг ривожланиш тарихи, асосий йўналишлари, замонавий тенденциялари ва келажак истиқболларини баён киламиз.

Асалиддин Кубаев , Ойбек Алимназаров

74-79

2025-04-25

ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШДА РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМАЛАР ВА IOT ТЕХНОЛОГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ

Мақолада электрон тижоратни ташкил қилишда  акт технологиялардан фойдаланиш ва  ахборот коммуника-ция тизимларидан фойдаланган ҳолда рақамли технологияларни жорий этиш ва улар-дан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар урганилган. Тадқиқот давомида саноат корхоналари маҳсулотларини электрон тижорат орқали реализация қилишда ахборот хавфсизлигини  таъминлаш тизими ишлаб чиқилган.

Ғулом Шарипов

39-48

2023-01-25

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Мақолада электрон тижоратни ташкил қилишда  акт технологиялардан фойдаланиш ва  ахборот коммуника-ция тизимларидан фойдаланган ҳолда рақамли технологияларни жорий этиш ва улар-дан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар урганилган. Тадқиқот давомида саноат корхоналари маҳсулотларини электрон тижорат орқали реализация қилишда ахборот хавфсизлигини  таъминлаш тизими ишлаб чиқилган.

Ғулом Шарипов

5-15

2023-01-25

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ: ТАРАҚҚИЁТНИНГ БОШҚАРУВ АСОСИДА.

XXI аср – ахборот технологияларининг гуркираб ривожланган даври. Ҳозирги кунда ҳаётимизни ахборот технологияларисиз тасаввур этиш қийин. Улар ишлаб чиқариш, таълим, соғлиқни сақлаш, молия, транспорт, давлат бошқаруви ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилмоқда. Ахборот технологиялари (АТ) – бу ахборотни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, узатиш ва тарқатиш усуллари ва воситалари мажмуидир. Ушбу мақолада биз ахборот технологияларининг ривожланиш тарихи, асосий йўналишлари, замонавий тенденциялари ва келажак истиқболларини баён киламиз.

Асалиддин Кубаев , Ойбек Алимназаров

124-130

2025-04-23

АХБОРОТЛАШУВ ЖАРАЁНИ ВА ЯХЛИТ АХБОРОТ МАЙДОНИ ШАКЛЛАНИШИ

ушбу мақолада киберхавфсизлик тушунчасининг мазмун-моҳияти ва концептуал асослари ҳамда киберфирибгарлик ва кибертерроризмга қарши курашишнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари ҳамда ахборотлашув жараёни оқибатида дунё миқёсида ягона яхлит ахборот майдони шаклланиши таҳлил қилинган.

Азизбек Самижонов

27-32

2024-09-12

ЖАМИЯТДА ИНФОРМАЦИОН ҲАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МАЪНАВИЙ ОМИЛЛАРИ

Мaзкур мақолада бугунги кунда жамиятга ҳавф солаётган ахборот ҳавфсизлиги, унинг ёшлар онгига салбий таъсири, ахборот ҳавсизлигини таъмилашда давлат идораларининг роли ҳамда ахборот ҳавсизлигини таъминлашнинг маънавий омиллари ҳақида сўз юритилган.

Шерзод Ёқубов

58-61

2022-06-30

1 - 25 of 307 items 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 > >> 

Indexing

butom

Requirements Editorial Board Politics Send the material

Language

  • English
  • Uzbek (latin)
  • Русский

Developed By

Open Journal Systems

CONTACT

Republic of Uzbekistan, Tashkent, st. Shirin 53, 100131


(+998) 935692306


info@in-academy.uz


© Copyright 2021-2023 «Innovative Academy RSC» LLC. All Rights Reserved

Innovative Academy