Мақолада дастлабки тергов ва суд жараёнида суд экспертизаси хулосасини аҳамияти айрим хатоларнинг моҳияти ва уларни бартараф этиш масалалари акс эттирилган. Хусусан, жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш, суд муҳокамаси, тергов фаолияти жараёнида ва эксперт-криминалистика хизматларининг фаолиятидаги хатолар билан боғлиқ муаммолар назариётчи ҳуқуқшунослар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг амалиётчи ходимлари қарашлари билан ёритиб берилган.