Тилшуносликда экспрессивлик ва ифодалилик тушунчаларини аниқлаш, мутаносиблаштириш хусусида ягона нуқтаи назарнинг йўқлиги туфайли улар ҳақида алоҳида-алоҳида мулоҳаза юритиш мақсадга мувофиқдир. Айрим муаллифлардан фарқли ўлароқ, биз экспрессивлик ва ифодалиликни айнан бир хил ҳодиса дея олмаймиз. Фикримизча, экспрессивлик кенг маъноли ифодалилик таркибига киради. Нутқ сифатлари ифодалиликни адресат томонидан тўла қабул қилиш имконини беради. Публицистик нутқнинг ифодалилиги асосан экспрессия орқали намоён бўлади. Ушбу мақолада матбуот матнида маъно кўчиш орқали экспрессивликни таъминлаш усуллари борасида боради.