Мақолада жиноят процессуал кодекси талаблари асосида амалга ошириладиган мулкий зарарни қоплашда мол-мулкни хатлаш тергов ҳаракатининг назарий тушунчалари ва унинг бугунги кундаги амалиётдаги таҳлиллари, мавжуд муаммолар ва уларни ечимлари юзасидан муаллиф фикрлари баён этилган. Хусусан, хориж тажрибаси билан қиёслаган ҳолда амалдаги жиноят-процессуал қонунчилигига асосан ҳукмнинг фуқаровий даъвогар ва бошқа мулкий ундиришларга доир қисмининг ижросини таъминлаш учун гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ва фуқаровий жавобгарнинг мол-мулки хатланиши юзасидан қонунчиликдаги мавжуд бўшлиқларни тўлдириш, муаммолар ва уларни ечимлари юзасидан муаллиф фикрлари баён этилган.