Мазкур илмий мақолада давлат фуқаролик хизматида мажлислар самарадорлигини ошириш, инсон омилини қисқартириш ва мажлисларни рақамли технологиялар ёрдамида оптималлаштиришнинг истиқболли йўналишлари таҳлил қилинган. Тадқиқотда қиёсий кейс-таҳлил методи қўлланилди. Жаҳон тажрибаси (Эстония, Сингапур, АҚШ, Канада, Буюк Британия) ва илғор корпоратив амалиётлар (Zoom IQ, Microsoft Viva, Otter.ai) мисолида мажлисларни қисқартириш, автоматик хулоса тайёрлаш, қарорларни тез ва сифатли қабул қилиш механизмлари ўрганилган. Кейс-таҳлиллар асосида мажлислардаги вақт сарфи 40-70% гача камайиши, топшириқлар аниқлик билан тақсимланиши ва фуқаролик хизматчилари фаолиятида иш самарадорлиги ошиши мумкинлиги кўрсатиб берилган. Шу билан бирга, мазкур инновацион ёндашувларни Ўзбекистон давлат бошқарув тизимига жорий этиш бўйича таклифлар ҳам ишлаб чиқилган.