Инсон организми яшаш ва кундалик энергетик эхтиёжи озиқ таркибидаги: оқсил, ёғ, углевод, сув, минерал моддалар, витаминлар ва бошқа қўшилмалар орқали тўлдиради. Хаётий жараёнлар оқсил моддаларга ва уларнинг биологик функциясига боғлиқ. Норационал оқсил юкламали овқатланиш икки мақсадда қўлланилмоқда.Биринчидан ортиқча тана вазнини йўқотиш бўлса,иккинчидан турли хасталикларда (гипотрофияда,спортчиларда, сурункали юқумли касалликлар билан хасталанган беморларда) қувватловчи ва тана вазнини оширувчи сифатида қўлланилмоқда. Ушбу ишда экспериментал шароитда норационал оқсил юкламали овқатланишни умумий тана вазнига таъсири ўрганилди.