Ушбу мақола ESG (Атроф-муҳит, Ижтимоий ва Корпоратив бошқарув) кўрсаткичларининг молиявий таҳлилга қандай таъсир қилаётганини кенг қамровли тарзда ўрганади. Бугунги кунда глобал иқтисодиёт барқарорлик сари интилаётгани сабабли, ESG омиллари компаниянинг узоқ муддатли барқарорлиги ва молиявий ҳолатини баҳолашда муҳим омилга айланган. Тадқиқот Европадаги етакчи компаниялар мисолида олиб борилиб, ESG кўрсаткичлари ва молиявий натижалар ўртасидаги боғлиқликни статистик ва амалий жиҳатдан таҳлил қилади. Натижалар шунни кўрсатадики, ESG тамойилларига амал қилувчи компаниялар яхшироқ рискларни бошқаради, манфаатдор томонлар билан ишончли алоқалар ўрнатади ва бренд обрўсини мустаҳкамлайди. Бу эса, ўз навбатида, уларнинг инвесторлар учун жозибадорлигини оширади ва молиявий барқарорлигини таъминлайди. Мақолада ESG кўрсаткичларининг бизнес стратегияси, очиқлик, барқарорлик ва масъулиятни қандай кучайтирмаётгани ҳақида муҳим хулосалар келтирилади.