Innovative Academy
  • Register
  • Login
  • En
  • Ўз
  • Ру

Innovative Academy

  • Journals
    • Eurasian Journal of Academic Research
    • Eurasian Journal of Medical and Natural Sciences
    • Eurasian Journal of Social Sciences, Philosophy and Culture
    • Eurasian Journal of Law, Finance and Applied Sciences
    • Eurasian Journal of Mathematical Theory and Computer Sciences
  • New Journals
    • Central Asian Journal of Education and Innovation
    • Eurasian Journal of Technology and Innovation
    • Bulletin of pedagogs of new Uzbekistan
    • Bulletin of students of new Uzbekistan
  • Conferences
    • Science and technology in the modern world
    • Applied Sciences in the modern world: problems and solutions
    • Natural Sciences in the modern world: theoretical and practical research
    • Innovative research in the modern world: theory and practice
    • Pedagogy and psychology in the modern world: theoretical and practical research
    • Social Sciences in the modern world: theoretical and practical research
  • Announcements
    • Ilmiy maqola qanday yoziladi?
    • Questions and answers to doctoral studies
    • «Eng yaxshi ilmiy maqola» tanlovi
    • What is the Hirsch index and how to increase it?
    • atm

Search

Advanced filters

Search Results

ИНГЛИЗ УЙҒОНИШ ДАВРИ ВА ЖАДИДЛАР ТРАГИК АСАРЛАРИДАГИ СЕМАНТИК ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ ЛИНГВОФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ

Трагедия адабиёт ва театр билан боғлиқ ҳодиса бўлиб, унда ҳар икки соҳага хос энг муҳим хусусиятлар синтезлашган. Моҳиятан келиштириб бўлмайдиган  зиддиятлардан иборат, охири фожиа билан якунланувчи мазкур жанрда конфликт жуда кучли бўлиш билан бир қаторда ижтимоий-сиёсий тараққиёт ва  инсон ҳаётининг энг муҳим қирралари акс этади. Трагедия муайян ҳажмли, турли қисмлари турлича сайқалланган тил ёрдамида, баён воситасида эмас, балки хатти-ҳаракат орқали кўрсатиладиган ва изтироб билан инсон руҳини покловчи муҳим ва тугал воқеа тасвиридир. Демак, трагедияга асос бўладиган воқеа муҳим ва тугал бўлиши, воқеа баён воситасида эмас, хатти-ҳаракат орқали кўрсатилиши, воқеа томошабинни изтиробга солиши, шу орқали инсон руҳини поклаши зарур.

Шаҳобиддин Шодиев

117-121

2023-05-27

ОИЛА ИНСТИТУТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Мақолада оила ҳуқуқи, оиланинг муқаддаслиги, уни муҳофазасини таъминлаш масалалари ҳақида сўз боради. Хусусан бу йўналишда оила кодексининг тутган ўрни, оилани ҳимоялаш усуллари ва талаблари ҳамда бу йўналишдаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш жараёнлари хусусида баён этилган. Шунингдек, мақолада оила йўналишдаги жаҳон тажрибаси, бола ҳуқуқи ҳимоясининг асослари ҳамда Ўзбекистон қонунчилиги нормалари ва амалиёти ҳақида баён этилган. Зеро, оила масалалари ва оила ҳуқуқини таъминлаш, ушбу соҳани ривожлантириш ҳам муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Шу билан бирга, оиланинг энг муҳим жиҳати ундаги қадриятларни бузилмаслиги билан характерланиши, яъни оиланинг ишончлилиги ва оила аъзоларини ўртасидаги муносабатлар самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутишлиги ҳақида фикрлар билдирилган.

Восид Усмонов

158-163

2023-01-25

ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЭНГ МУҲИМ САМАРАДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ АСОСИДА БАҲОЛАШ ТИЗИМИ, ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА

Мақолада Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизмати тизимида энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизимининг жорий этилиши, бу борада илғор хорижий давлатлар тажрибалари муҳокама қилинган.

ЗАФАР ЖУМАЕВ

12-18

2024-03-05

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА БИЛИМЛИ ЁШЛАРНИ ТАРБИЯЛАШНИНГ ИННОВАЦИОН ОМИЛЛАРИ

Ҳозирги кунда  Ўзбекистонда   тараққиётнинг  инновацион босқичига ўтиш  ижтимоий заруриятга айланди. Бу жараёнда муҳим омиллардан бири сифатида ёшларнинг  салоҳияти, инновацион  онги муҳим аҳамият касб этади. Бу мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий, илмий-технологик, маданий юксалишининг муҳим омили бўлиб, у мамлакатнинг рақобатбардошлик хусусияти, халқаро имиджи, жозибадорлигининг ҳам юксалишига ижобий таъсир этади.

Д.М Искандарова

62-64

2023-07-20

ЎТКИР МИЕЛОБЛАСТЛИ ЛЕЙКОЗДА ИММУНОФЕНОТИПИК ТЕКШИРИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

Ўткир миелобластли лейкозларда  иммунофенотипик текширишларни  афзалликлари, миелоид қатор хужайраларни синфи ва турини белгилашда кейинги  поликимётерапия амалиётини  бажаришда, муҳим ҳисобланиб, давлатимизга иқтисодий самарадорликни  юзага келишини таъминлашда муҳим ҳисобланади. Аксарият, иммунофенотипик текширувларнинг моҳияти ва иқтисодий самарадорлиги ва ижтимоий аҳамияти  ўткир лимфолейкозларда тезкор текшириш амалиётини  бажаришда юқори  аниқликдаги текшириш усули эканлигини англатади. бу эса, болаларда  ўткир миелолейкозлардан ўлим кўрсаткичи камайишининг муҳим мезони ҳисобланади.

Алишер Ташбаев , Баходир Мамажонов

31-34

2025-12-23

СУРИНКАЛИ ТАРҚОҚ ПАРОДОНТИТ РИВОЖЛАНИШИ ВА ЖАДАЛЛАШУВИДА АСОСИЙ ЭТИОЛОГИК ОМИЛЛАРИ

Пародонт тўқимасини шикастланиши кенг тарқалганлиги ва жадал кечиши стоматология амалиётида эрта ташҳисланиши ҳамда самарали даволаниши муҳим бўлган долзарб муаммолардан биридир. Аҳолининг пародонт касалликлари билан касалланишнинг юқори даражаси, тишларнинг  эрта йўқотилиши ва ҳаёт сифатининг пасайишига олиб келувчи давомийлиги ва оғирлиги бу муаммони тиббиёт доирасидан чиқариб, муаммога муҳим ижтимоий аҳамият бериш имконини берадиҲозирги кунда самарали даволаш усулларини талаб этаётган касалликлардан бири бўлган суринкали тарқоқ пародонтит касаллигининг тарқалиши ва жадаллашувида микрофлоранинг роли муҳим аҳамиятга эгадир.

Сурайё Абасния , Назира Хабибова

210-216

2023-11-30

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА САМАРАДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИ БАҲОЛАШ: ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА ВА ЎЗБЕКИСТОНДА ҚЎЛЛАШ

Тижорат банкларининг самарадорлигини баҳолаш — молиявий таҳлилнинг муҳим элементларидан бўлиб, бу молиявий ташкилотнинг қанчалик муваффақиятли ва барқарор ишлаётганини англатади. Молиявий бозорларнинг глобаллашуви ва рақамли технологияларнинг жадал ривожланиши шароитида самарали бошқарувнинг аҳамияти янада ортиб бормоқда. Шунинг учун банкларнинг самарадорлигини баҳолаш муҳим восита бўлиб, бу нафақат ички фойдаланувчилар (менежерлар, акциядорлар), балки ташқи фойдаланувчилар (инвесторлар, тартибга солувчи органлар ва мижозлар) учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Алишер Акбаров

105-107

2025-01-27

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИСЛОМ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ БИЛАН МУНОСАБАТЛАРИНИНГ БИРИНЧИ БОСҚИЧИГА ТАРИХИЙ-ТАҲЛИЛ НАЗАР

Жаҳонда халқаро алоқаларнинг самарали тизими халқаро муносабатлар акторларига боғлиқ бўлиб, уларнинг давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва умумжаҳон муаммоларини ҳал қилишда етакчи ўрин тутаётганлиги халқаро ташкилотлар фаолиятини илмий жиҳатдан атрофлича тадқиқ қилишга бўлган эҳтиёжни янада кучайтиради. Халқаро муносабатлар тизимида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг мусулмон олами сиёсий позициясини акс эттириши алоҳида аҳамиятга моликдир. Ислом динига эътиқод қилувчи давлатларнинг ҳамкорлик жараёнига таъсир кўрсатган омиллар ичида энг муҳим институционал ҳолат Ислом ҳамкорлик ташкилотининг вужудга келиши ҳисобланади. Айнан шу сабабдан ташкилотнинг ташкил этилиши, унинг тизимли ривожланиши, минтақа давлатлари интеграция жараёнларига таъсир кўрсатиш омилларини тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этади.

Хамид Ишматбеков

16-18

2024-05-27

ИРРИГАЦИЯ НАСОС СТАНЦИЯЛАРИДАГИ МАРКАЗДАН ҚОЧМА НАСОСЛАР КУРАГИНИНГ ОПТИМАЛ БУРЧАГИНИ АНИҚЛАШ

Марказдан қочма насослар ирригация насос станцияларида муҳим рол ўйнайди. Уларнинг ишлашига таъсир қилувчи муҳим омиллардан бири бу насос кураклари хисобланади. Ушбу мақола марказдан қочма насослар куракларининг оптимал бурчакларини аниқлашга қаратилган. Назарий таҳлил, суюқлик динамикасини ҳисоблаш ва лабораторияда текшириш орқали хисобий босими ва сув хайдашига таъсири ўрганилади.

Бахтиёр Шакиров , Обомуслим Абдухалилов , Нурдиёр Халилов

7-10

2025-06-26

КОРХОНАЛАРНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ

Инновацион технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш самарадорлигини баҳолаш масалалари турли даврларда узоқ давом этган бахс-мунозаралар ва кескин танқидлар мавзуси сифатида корхона иқтисодиёти фанида муҳим ўрин тутиб келмоқда. Иқтисодиёт назарияси ривожланишининг замонавий даври ҳам бундан мустасно эмас. Бундан ташқари миллий иқтисодий тизимдаги туб ўзгаришлар инновацион жараёнларнинг ушбу муҳим босқичи натижаларининг бошқарув қарорларини шакллантириш, асослаш ва кейинчалик қабул қилишдаги ролининг ошишига олиб келди.

Ш.А. Сулейманов

14-17

2023-04-04

ОҚ ЗОТСИЗ КАЛАМУШЛАР ЖИГАРИНИНГ МЕЪЁРДАГИ МОРФОЛОГИК ВА МОРФОМЕТРИК ПАРАМЕТРЛАРИ

Инсон учун муҳим бўлган аъзолардан бири бу – жигар бези бўлиб, унга зарарли таъсир кўрсатадиган омиллардан метаболик, токсик, микробиологик, қон айланиши бузилиши ва неопластик факторларни санаб ўтиш мумкин. Ушбу муҳим органнинг патологияси ва унинг терапияси масалаларини ўрганишда лаборатория ва қишлоқ хўжалик ҳайвонларида кенг қамровли тадқиқотлар ўтказишни тақозо этади, чунки бу лаборатория шароитида экспериментдан кўра кўпроқ инсон ва ҳайвон касалликларида препарат воситаларининг таъсирини баҳолашда қулай, хавфсиз ва камиқтисод бўладиган шароитни яратиб беради.

Санжар Усанов, Зиядулла Хидиров , Жасмина Олимова

101-107

2023-11-15

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН РЮКЗАКЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШДА МУҲИМ ФАКТОРЛАР ВА ОЛИБ БОРИЛГАН ИЛМИЙ ИЗЛАНИШЛАР ТАҲЛИЛИ

Мақолада ҳозирги кунда мактаб ўқувчилари учун рюкзакларни маҳаллий шароит ҳамда талаблардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш мақсадида, ҳисобга олиниши лозим бўлган муҳим факторлар ва уларнинг таъсири таҳлил қилинган. Шунингдек, юқори эргономик ҳусусиятга эга рюкзакларни лойиҳалашда олиб борилган илмий изланишлар ва улар томонидан қўлланилган методлар ўрганилди ҳамда, янги турдаги рюкзакларни лойиҳалаш учун асосий хулосалар олинди.

МАЛОХАТ ИЛХАМОВА , ХУСНИДДИН МАХМУДОВ

109-112

2024-10-09

ЎҚИТИШНИНГ ТУШУНТИРИШ-КЎРГАЗМАЛИ ЁНДАШУВИ ВА ИЖОДИЙ ИЗЛАНИШ (ТАДҚИҚОТ ЁНДАШУВИ) НИНГ МУҲИМ АҲАМИЯТИ

илмий-техник тараққиёт жадаллашган даврда ўқитиш самарадорлигини
оширишда ўқитишнинг тушунтириш-кўргазмали ёндашуви ва ижодий изланиш
(тадқиқот ёндашуви) муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ўқув жараёнини замонавий ташкил
этиш тизимлилиги ҳамда оммавий таълим шароитида ўқитишнинг зарурий сифатини
таъминлайди.

Nodira Kholova

112-113

2023-05-24

ҲАРБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКДА ЖИСМОНИЙ ВА АҚЛИЙ МУСТАҲКАМЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

This article examines the methods for developing physical and mental resilience in military training, their effectiveness, and relevant scientific research in this field. Physical training helps strengthen the cardiovascular system, increase muscle strength, and improve endurance. Mental resilience plays a crucial role in stress resistance, quick decision-making, and emotional stability. The study results indicate that an integrated approach to physical and psychological preparation significantly enhances the overall capabilities and efficiency of military personnel. Therefore, improving military training programs requires a balanced development of both physical and mental resilience.

D.G. Abdullaeva, D.A. Olimboeva

146-151

2025-02-13

PUBLIC DIPLOMACY RELATIONS OF UZBEKISTAN WITH EUROPEAN COUNTRIES: AN IMPORTANT FACTOR OF ECONOMIC COOPERATION

This article presents a scientific and theoretical analysis of public diplomacy in close connection with economic diplomacy as a key factor in shaping a positive international image of the state. Public diplomacy is examined as an effective instrument of economic diplomacy that supports business diplomacy, foreign investment attraction, export promotion, and the enhancement of a country’s international reputation. Using the case of Uzbekistan, the article analyzes recent economic and cultural initiatives aimed at strengthening external economic relations and developing a sustainable national brand.

Озоджон Қувондиқов

222-229

2026-01-27

КАСБИЙ КЎНИКМАЛАР ШАКЛЛАНИШИНИНГ ТИББИЁТ ОЛИЙГОҲЛАРИ ТАЛАБАЛАРИДА ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ

Хозирги кунда олий таълим муассаларида талабаларнинг шахсий ресурсларидан фойдаланиб уларни касбга йўналтириш, қизиқиш уйғотиш замонавий ўқитиш ва тарбиялаш жараёни олдида турган муҳим ва долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Юқори малакали мутахассислар тайёрлаш ва уларни кўпайтириш, мамалактларнинг фаровонлигида муҳим омилларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Г.А. Азгарова

118-119

2024-10-28

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ИНСОН ҚАДРИ УЧУН

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш давлат мавжудлигининг барқарор, муҳим ва мажбурий элементларидан биридир [8; 161-б.], жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳар қандай даврда ҳам давлатларнинг, хусусан, ундаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг асосий фаолият йўналиши ҳисобланган [7; 91-б.], у давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш борасидаги кун тартибининг энг муҳим масаласидир [9; 167-б.].

Санжар Шарипов

97-100

2022-10-28

ИЖРО ҲОКИМИЯТИ РАҲБАРЛАРИНИ САЙЛАШ ТИЗИМИНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЖОРИЙ ҚИЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида ижро ҳокимияти органларининг самарадорлигини ошириш, уларнинг мазкур йўналишдаги ўрни ва масъулиятини кучайтиришга қаратилган. Маҳаллий давлат ҳокимияти Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудуди фаолиятини ташкил этувчи давлат бўғини ҳисобланиб, ушбу ҳокимият давлат органларининг муҳим ва давлат хизматчиларининг катта қисмини ўз ичига олган, кенг доирадаги ваколатларга эга органи ҳисобланади.

Шаҳобиддин Холбоев

152-155

2022-06-30

ИСЛОМ МОЛИЯСИНИ ЎРГАНИШ ҚАНЧАЛИК МУҲИМ?

Ушбу мақолада ислом молияси ва унга таълуқли мавзуларнинг ҳаётдаги ўрни ҳақида гапирилар экан, аввало улар кундалик турмушдаги жуда муҳим ижтимоий масала эканлигини тушуниб етиш лозим. Одатда ислом шариатининг умумий ҳуқуқ тизими бўлмиш, фиқҳ ва унга тегишли ҳукмларини ўрганаётганда, таҳорат, ғусл, таяммум ёки намознинг шартлари ва рукнлари, рўза, закот , ҳаж, ва уларга тегишли ҳукмларни пухта ўзлаштиришга ҳаракат қилинади, аммо кундалик ҳаётта долзарб бўлган бошқа масалаларга, хусусан савдо, ижара, шерикликдаги тадбиркорлик, омонат, гаров ва бошқа шу каби банда билан банда ўртасида юзага келадиган амалиётлар ва уларга тегишли ҳукмларни етарлича ўрганилади. Кундалик ҳаётта муомалатга алоқадор амалиётлар билан солиштирилиб, ибодатга тегишли масалалар амалиётлар билан таҳлил қилинади.

Акбар Исмоилов

105-108

2023-05-27

ФРАЗЕОЛОГИЯДА ИМО ИШОРАНИ КУЛЛАШ

Ушбу мақолада фразеология соҳасида имо-ишоралар билан боғлиқ ифодаларнинг лингвистик хусусиятлари таҳлил қилинади. Инсон мулоқотида нолисоний воситалар муҳим ўрин тутади, шулардан бири — имо-ишоралардир. Ушбу ҳаракатлар вақт ўтиши билан тил бирликларига кўчиб, турғун иборалар таркибида ўз аксини топган. Мақолада қўл, кўз, юз ифодаси, бош ҳаракатлари каби жисмоний ишоралар асосида шаклланган фразеологик бирликларнинг маъноси, услубий қиммати ва нутқдаги вазифаси ёритилади. Шунингдек, имо-ишорага асосланган ибораларнинг кўчма маъно ҳосил қилиш механизми ҳамда уларнинг миллий маданият билан боғлиқ жиҳатлари кўриб чиқилади. Тадқиқот натижалари фразеологизмларнинг шаклланишида инсоннинг ҳиссий ҳолати, ижтимоий тажрибаси ва маданий қарашлари муҳим омил эканини кўрсатади. Мақола тил ва тафаккур ўртасидаги узвий боғлиқликни очиб беришга хизмат қилади.

Зарина Халикова

108-109

2026-02-06

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ТАЪМИНОТИ ШАЙБОНИЙЛАР ДАВРИДА ТЕЗИС

Бухоро хонлигида таълим муассасаларининг таълим тизимидаги муҳим муаммоси, бу, албатта, моддий таъминот масаласи бўлган.” Тизимни ташкил қилиш ва бошқариш қанчалик муҳим масала бўлса, унинг молиявий томонини йўлга қўйиш аҳамияти ундан кам бўлмаган мураккаб ижтимоий жараён эди.

Маьруфжон Садинов

85-86

2023-10-14

“МАКБЕТ” ВА “АБУЛФАЙЗХОН” ТРАГЕДИЯСИДА ФАЛСАФИЙ СЎЗЛАР ВА NATURE /TABIAT" ВА SOCIETY / ЖАМИЯТ ТУШУНЧАСИ

Табиат ва жамият фалсафий тушунчалари инсон концепциясини текширишда муҳим аҳамиятга эга. Инсон ҳаёти бевосита мана шу икки тушунча-категория билан узвий боғлиқликда кечади.

Шаҳобиддин Шодиев

1142-1150

2022-11-30

ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотлар иқтисодиётнинг жадал суръатларда тараққий этишига ва фуқаролик жамиятининг равнақ топишига қаратилган. Бу ишларнинг муҳим йўналиши жамиятда ҳар соҳада, жумладан, солиқ сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш мамлакат иқтисодиётининг таянчи бўлиб хисобланади. Якка тартибдаги тадбиркорлар мамлакатнинг иқтисодиётнинг  асоси  сифатида аҳоли бандлигини таъминлаш унда якка тартибда тадбиркорликнинг мамлакатимизда 72 турдаги фаолият билан бирга бозор иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Шу сабабли Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш тизимини модернизациялаш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Яшнаржон Юлдашев

23-24

2025-08-07

ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ПОЙДЕВОРИ

Жамият ҳаётида технологик воситаларнинг таъсири нафақат иқтисодий, балки ижтимоий жараённинг энг муҳим таркибий қисмларидан ҳам биридир. Шу муносабат билан ижтимоий жараён субъектлари томонидан қўлланиладиган инновацион технологик воситаларнинг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётига таъсирини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. 

Абдувахабжан Мадаминов

8-10

2024-12-05

“ БИЗНЕС ЖАРАЁНИДА ДАРОМАДЛАР ТУШУНЧАСИНИНГ ИҚТИСОДИЙ МАЗМУНИ ”

.  Иқтисодий таълимотда ва амалиётда энг кўп учрайдиган ҳамда кенг қўлланиладиган тушунчалардан бири бўлиб «даромад» ҳисобланади. Чунончи, иқтисодиёт назариясида даромад иқтисодий категория, амалий фаолиятда эса у хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг муҳим кўрсаткичларидан бири сифатида эътироф этилади. Бухгалтерия ҳисоби назарияси ва амалиётида даромад унинг энг муҳим объектларидан биридир.

Ф.З. Юсупова

113-115

2023-11-16

1 - 25 of 500 items 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 > >> 

Indexing

butom

Requirements Editorial Board Politics Send the material

Language

  • English
  • Uzbek (latin)
  • Русский

Developed By

Open Journal Systems

CONTACT

Republic of Uzbekistan, Tashkent, st. Shirin 53, 100131


(+998) 935692306


info@in-academy.uz


© Copyright 2021-2023 «Innovative Academy RSC» LLC. All Rights Reserved

Innovative Academy