“Динотрил” инфузион эритмалари таркибидаги фруктозадифосфат ва этилметилгидрокси сукцинат (мексидол) сақлаганлиги сабабли, инсон организми юрак ишемик касаллиги, артериал гипертензия, ўткир миокард инфаркти ва бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши билан боғлиқ касалликлардан кейинги ҳолат, миокардиопатия, сурункали юрак етишмовчилиги, гиперхолестеринемия, стенокардия, шунингдек организмнинг кучли толиқиши ва фосфор етишмовчилигида қўлланилади. Шундай экан, метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи “Динотрил” инфузион эритмаларини тўлиқ ишлаб чиқаришга татбиқ этилиши, ахолини сифатли ва арзон дори дармон билан таъминлаш ва республикамизга импорт қилинадиган шу каби дори воситаларининг камайишига олиб келиши алоҳида долзарбликни касб этади