Хуршид Дўстмуҳаммад Ўзбекистонимизнинг иқтидорли ҳикоянавис ёзувчиларидан бири ҳисобланади. У ҳикоя жанрида ўз мактабини яратган сўз санъаткоридир. Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон таъбири билан айтганда, “Хуршид Дўстмуҳаммаднинг “Беозор қуш” номли китобига жамланган ҳикоялар, адибнинг ўзи бир суҳбатида таъкидлаганидек, яхшилик ва ёмонлик, меҳр-оқибат ва разолат, инсонийлик ва ғайриодамийлик орасида курашиб, гоҳ мағлуб, гоҳ ғолиб бўлаётган одамлар тақдири ҳамда бир қисм одамлар яхшилик қилаётган, яратаётган, яна бир қисм одамлар бузаётган, вайрон қилаётган дунё ҳақида ҳикоя қилади