Креативлик (лот., инг. “create ” – яратиш, “creative ” яратувчи, ижодкор) – индивиднинг янги ғояларни ишлаб чиқаришга тайёрликни тавсифловчи ҳамда мустақил омил сифатида иқтидорлиликнинг таркибига кирувчи ижодий қобилияти маъносини ифодалайди. Шахснинг креативлиги унинг тафаккурида, мулоқотида, ҳис-туйғуларида, муайян фаолият турларида намоён бўлади. Креативлик шахсни яхлит ҳолда ёки унинг муайян хусусиятларини, зеҳни ўткирликни тавсифлайди. Шунингдек, креативлик иқтидорнинг муҳим омили сифатида акс этади. Талабаларда креатив фикрлаш кўникмаларини шакллантиришда ўқитувчи алоҳида ўрин тутади. Бу жараёнда “ўқитувчининг роли аудиторияда креативлик муҳитини яратишдан иборат.