Ўзининг риёсиз ҳаёт тарзи, илм-амали, дунёқараши ва фалсафаси, шунингдек, таъбир жоиз бўлса, дунёни ларзага келтирган фарёди билан бутун жамият-олиму уламолар, пиру муридлар, устозу шогирдлар, шариат пешволарию дарвиш-қаландарлар, шоҳу гадо, барчанинг дунёқарашида туб бурилиш ясади. Жамиятни уйқудан уйғота олди.