Эндокард фиброэластози– бу оғир касалликлардан бири ҳисобланиб, туғма ёки орттирилган эндокард қаватининг битта ёки бир нечта юрак камераларининг бириктирувчи тўқима ўсиб кириши натижасида диффуз қлинлашишидан келиб чиқади. Касалликни клиникаси юрак етишмовчилигини қўйидаги белгилари билан намоён бўлади (юракни тез уриши, ҳансираш, периферик соҳада шишлар пайдо бўлиши ва ритмни бузилиши ( бош айланиши, ҳушдан кетиш ҳолатларини кузатилиши). Беморларга ташҳис электрокардиография, ЭҳоКГ, эндомиокардиал биопсия натижалари асосида қўйилади. Даволаш сифатида юрак етишмовчилигини белгиларини бартараф қиладиган препаратлар, антикоагулянтлар ва антиаритмик дори моддалари қўлланилади. Баъзи ҳолатларда юрак кўчириб ўтказилади.