Ҳозирги кунда атроф-муҳит экологияси ва инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдирувчи атмосферага чиқадиган турли зарарли чиқиндиларни камайтириш, тикланувчи энергия манбалари улушини кўпайтириш ҳамда чиқиндиларни- ишлатилган мойларни қайта ишлаш каби лойихалар-илғор технологияларни ривожлантириш, уларни амалда татбиқ этишга катта аҳамият қаратилмоқда. Биз таклиф этаётган лойиха “ЭКОШАХАР - SWEEBGO“ (solor, wind, eco, energy, bio, gas, oil) бўлиб , унда қуёш батареяларидан, шамол генераторларидан хам унумли фойдаланиш ҳолда чекка туман,шахарча, қишлоқ аҳолисини электр энергияси , минерал экологик тоза уғитлар ва табиий газ баробарида қўшимча барқарор энергия манбаи, муқобил ёқилғилар билан таъминлашга ҳисса қўшади. Шунингдек, атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш мақсадида ишлатилган мотор мойларини қайта тозалаб улардан сифатли мойлаш махсулотларини олишни таъминлаб берадиган энергия- ресурстежамкор қурилма ишлаб чиқилди.