Бугунги кунда картошка дунёнинг кўплаб мамлакатларида етиштирилади ва буғдой, шоли, маккажухоридан кейинги ўринда, аҳамияти жиҳатидан эса иккинчи ўринда туради. Картошка инсон учун муҳим бўлган оқсил, крахмал, турли витаминлар ҳамда минерал тузлар, элементлар манбаидир. Мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириб, картошка, сабзавот, озиқ-овқати мойли экинларни жойлаштириш; қишлоқ хўжалик экинларининг янги юқори ва сифатли серҳосил навларини яратиш каби бир қанча вазифалар бугунги кун талаби.