Мақолада ғўзанинг Зарафшон навини парваришлашда Ўздеф ва Полидеф дефолиантларини ғўзанинг кўсакларини очилиш даражасига ҳамда ҳосилдорлигига таъсири бўйича маълумотлар баён этилган бўлиб, ЎзДЕФ дефолиантининг 7,0 л/га меъёрида дефолиациядан 14 кун ўтгач ярим очилган кўсаклар сони 3,6 % ни, очилиш 89,6 % ни, назоратга нисбатан очилиш даражасини 16,3 % гача ортиши, ПолиДЕФ дефолиантининг 6,0 л/га меъёри қўлланилганда очилган кўсаклар сони 88,2 % ни ташкил этиб, назоратга нисбатан 15,0% гача ортиши аниқланган.