Innovative Academy
  • Register
  • Login
  • En
  • Ўз
  • Ру

Innovative Academy

  • Journals
    • Eurasian Journal of Academic Research
    • Eurasian Journal of Medical and Natural Sciences
    • Eurasian Journal of Social Sciences, Philosophy and Culture
    • Eurasian Journal of Law, Finance and Applied Sciences
    • Eurasian Journal of Mathematical Theory and Computer Sciences
  • New Journals
    • Central Asian Journal of Education and Innovation
    • Eurasian Journal of Technology and Innovation
    • Bulletin of pedagogs of new Uzbekistan
    • Bulletin of students of new Uzbekistan
  • Conferences
    • Science and technology in the modern world
    • Applied Sciences in the modern world: problems and solutions
    • Natural Sciences in the modern world: theoretical and practical research
    • Innovative research in the modern world: theory and practice
    • Pedagogy and psychology in the modern world: theoretical and practical research
    • Social Sciences in the modern world: theoretical and practical research
  • Announcements
    • Ilmiy maqola qanday yoziladi?
    • Questions and answers to doctoral studies
    • «Eng yaxshi ilmiy maqola» tanlovi
    • What is the Hirsch index and how to increase it?
    • atm

Search

Advanced filters

Search Results

ТИЛ ЎРГАТИШ ЖАРАЁНИДА ОҒЗАКИ НУТҚ ҚОБИЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИЛМИЙ АМАЛИЙ АСОСЛАРИ

Жаҳондаги ривожланган мамлакатларда таълим барқарор тараққиётни таъминловчи асосий омил сифатида эътироф этилиб, 2030 йилгача белгиланган халқаро таълим концепциясида сифатли таълим олиш имкониятларини кучайтириш ва кенгайтириш, ижтимоий ва ўқувчиларнинг маданий хуқуқларини ҳимоя қилиш ва таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда .

Шафоат Бобоқулов

29-30

2022-09-28

КОРРУПЦИЯГА ОИД ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИДА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ЎРНИ

Ушбу мақолада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ички ишлар органларининг ўрни, функциялари ва замонавий ёндашувлари атрофлича таҳлил қилинган. Тадқиқотда коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари, унинг давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятига кўрсатадиган салбий таъсири, шунингдек профилактика чораларининг тизимли равишда ташкил этилиши масалалари ёритилади. Мақолада ички ишлар органларининг ахборот-аналитик фаолияти, коррупсион хавф-хатарларни эрта аниқлаш, хизмат интизоми ва этик нормаларга риоя этилишини назорат қилиш, шаффофликни кучайтириш ҳамда жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш каби йўналишлардаги фаолияти асослаб берилади. Шунингдек, рақамли технологияларни жорий этиш, очиқ маълумотлар тизимини кенгайтириш ва профилактика самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Ботир Ганиев

168-172

2025-11-27

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аграр соҳанинг барча тармоқларини молиялаштириш, ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлаш, юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш, аграр соҳани механизациялаш, маҳсулот етиштириш, харид қилиш ва сотишда бозор тамойиллари кенг жорий этилмоқда. Хусусан, қишлоқ хўжалигини молиялаштиришнинг қўшимча механизмлари ва молиявий воситаларини жорий этишни кенгайтириш мақсадида Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилган.

Ғолибжон Норбаев

36-39

2024-02-14

ЖАМИЯТНИНГ ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНИШИДА АСКИЯ САНЪАТИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

Ушбу мақолада жамиятнинг ижтимоий ривожланишида аскиянинг ўрни, мазмуни, серзавқ, кулгили чиқишида ҳозиржавоблик, ҳаракатларидан ўринли фойдалана олиши талаби ёритилган. Аския орқали ахлоқий қадриятлар, ҳаётий сабоқлар ва ҳаётга доир билимлар ёшларга етказилади. Аския санъатининг вазифаси кулги орқали кишиларнинг кайфиятини кўтариш, уларга завқ бахшида этиш, муайян мавзу доирасида уларнинг билимларини янада кенгайтириш, ақлини, фикрини чархлаш, зийрак, ҳозиржавоб бўлишга даъват этиш, шу билан бир қаторда, турмушда учраб турувчи айрим кишилар хулқидаги камчиликлар устидан енгил кулгу уйғотиши баён этилган.

А.А Камбаров, О. Тожимаматова

121-124

2025-04-18

БИОТЕХНОЛОГИК ОЗУҚА МУҲИТИДА КЎПАЙТИРИЛГАН TRICHOGRAMMATIDAE ОИЛАСИ ВАКИЛЛАРИНИ АНЪАНАВИЙ КЎПАЙТИРИШ УСУЛИГА НИСБАТАН ХЎЖАЛИК ВА ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИ

Мамлакатимизда мавжуд 640 дан ортиқ биолабораторияларда энтомофаглар кенг кўламда кўпайтирилиб келинмоқда. Жумладан, 2022 йилда қишлоқ хўжалиги экинларида учрайдиган зараркунандаларга қарши биологик курашдан фойдаланишни кенгайтириш ва юқори ҳосилдорликка эришиш мақсадида ўтган йилнинг ноябрь ойидан бошлаб 3646 миллион дона бракон, 7189 килограмм трихограмма ва 4967 миллион дона олтинкўз энтомафаглари, яъни фойдали ҳашаротлар кўпайтирилган ва зараркунандаларга қарши қўлланилган. 

 

Дилдорахон Мамарасулова

119-122

2026-02-24

ҚАРЗ ШАРТНОМАСИНИНГ ПРЕДМЕТИ ДОИРАСИНИ КЕНГАЙТИРИШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Мақолада қарз шартномасининг тушунчаси, аҳамияти ва уни қўллаш билан боғлиқ масалалар таҳлил этилган. Шунингдек мақолада қарз шартномаси предмети доирасини кенгайтириш ўрганилиб, қарзга оид қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқилган

Sohibjon Gaybullayev

14-20

2023-10-11

ЎЗБЕКИСТОН ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА УМУМЖАҲОН САВДО ТАШКИЛОТИГА АЪЗОЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ

Умумжаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш Ўзбекистон учун халқаро савдо соҳасида катта имкониятлар яратади. Бироқ бу жараён савдо қоидаларини, тарифларни ва миллий қонунларни халқаро стандартларга мувофиқлаштиришни, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро бозорга тайёрлигини таъминлашни талаб қилади. ЖСТга аъзолик Ўзбекистонга ташқи савдо режимини шаффофлаштириш, тариф ва нотариф тўсиқларни қисқартириш, экспортчилар учун янги бозорларга кириш имкониятларини кенгайтириш ва миллий ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлигини ошириш имкониятини беради

Анвар Содиқов

15-18

2025-11-10

МАҲКУМЛАРНИНГ ПРОЦЕСУАЛ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ АЙРИМ ХУСУСИЯТЛАРИ

Мазкур мақолада маҳкумларнинг процесуал ҳуқуқларини таъминлаш, жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари доирасини кенгайтириш, ёпиқ турдаги муассасаларида сақланаётган шахсларнинг яқин қариндошлари билан телефон сўзлашувлари, учрашувлари ва жўнатма қабул қилишлари, жамоат таъсирини самарадорлигини  ошириш, яшаш шароитларини яхшилаш, жиноятчиликка эмас, балки унинг сабабларига қарши курашиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ёритилиб, фаолиятига таъллуқли тавсиялар ишлаб чиқилган.

Фарҳод Аҳмедов , Нуржов Мелиқулов

236-242

2022-12-06

МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИКДАГИ КЎРСАТУВЛАРНИ ОЛДИНДАН МУСТАҲКАМЛАБ ҚЎЙИШ ИНСТИТУТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси жиноят процессуал қонунчилигидаги кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш институтини такомиллаштириш масалалари, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйишнинг процессуал асосларини кенгайтириш, суриштирув ва дастлабки тергов босқичида кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаш муддатларини киритиш,  кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаш жараёнини сайёр суд тартибида ўтказиш асослари, айбланувчи касаллиги муносабати билан тўхтатилган ишлар бўйича кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаш масаласи хорижий давлатлар тажрибаси асосида таҳлил қилинган. Шунингдек, одил судловни қўллаб-қувватловчи мазкур институтнинг самарадорлигини оширишга қаратилган амалдаги жиноят процессуал қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

АКМАЛЖОН АБДУЛЛАЕВ , ТЕЛМАН РАЖАБОВ

69-77

2024-06-10

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИИВ МАЛАКА ОШИРИШ ИНСТИТУТИ МАХСУС КАСБИЙ ФАНЛАР КАФЕДРАСИ КАТТА ЎҚИТУВЧИСИ

Ушбу мақолада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ички ишлар органларининг ўрни, функциялари ва замонавий ёндашувлари атрофлича таҳлил қилинган. Тадқиқотда коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари, унинг давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятига кўрсатадиган салбий таъсири, шунингдек профилактика чораларининг тизимли равишда ташкил этилиши масалалари ёритилади. Мақолада ички ишлар органларининг ахборот-аналитик фаолияти, коррупсион хавф-хатарларни эрта аниқлаш, хизмат интизоми ва этик нормаларга риоя этилишини назорат қилиш, шаффофликни кучайтириш ҳамда жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш каби йўналишлардаги фаолияти асослаб берилади. Шунингдек, рақамли технологияларни жорий этиш, очиқ маълумотлар тизимини кенгайтириш ва профилактика самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Ботир Ганиев

159-163

2025-11-26

ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ШАРОИТИДА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Илмий мақолада маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришда солиқ ва йиғимларни ундириш механизми орқали бюджет салоҳиятини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилган. Маҳаллий бюджет даромадларини чуқур ўрганиш ва уларнинг ундиришни барқарорлигини таъминлаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш зарурлиги асосланди. Солиқларнинг маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришдаги аҳамияти ва маҳаллий бюджет даромадларини ошириш ҳамда маҳаллий солиқлар рўйхатини кенгайтириш юзасидан амалий таклиф ва тавсиялар таклиф этилди.

Зафаржон Исоқов

101-102

2023-12-11

УСУЛГА ОИД ИХТИРОЛАРНИ ПАТЕНТЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Мақолада усулга оид ихтироларни патентлашнинг ўзига хос хусусиятлари комплекс таҳлил этилган. Муаллиф усулга оид ихтироларнинг моҳияти, уларни патентлаш тартиби ва ҳуқуқий муҳофаза механизмларини тадқиқ этган. Мақолада усул тавсифини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар, ҳаракатларнинг вақт бўйича тартиби ва кетма-кетлигининг аҳамияти, шунингдек патент эгасининг мутлақ ҳуқуқлари батафсил ёритилган. Тадқиқот натижасида миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Хусусан, Фуқаролик кодексига "усулга оид ихтиролар" тушунчасини киритиш, қонунчиликда уларнинг ҳуқуқий режимини аниқ белгилаш, патентлаш имкониятларини кенгайтириш бўйича тавсиялар берилган.

Дилмурод Вахобжонов

43-48

2025-01-31

РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ОРҚАЛИ МАҲАЛЛИЙ СОЛИҚЛАРНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ: МЕТОДОЛОГИК ВА АМАЛИЁТ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Мазкур мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида маҳаллий солиқлар бўйича солиқ маъмуриятчилиги механизмини такомиллаштиришнинг методологик асослари ва амалий йўналишлари тадқиқ этилган. Рақамли технологиялар, катта маълумотлар таҳлили, ахборот тизимлари интеграцияси ҳамда хавф-хатарларга асосланган назорат механизмларининг маҳаллий бюджет даромадларини оширишдаги ўрни илмий жиҳатдан асосланган. Шунингдек, маҳаллий солиқларни рақамлаштириш орқали солиқ базасини кенгайтириш, солиқ интизомини мустаҳкамлаш ва бюджет прогнозларининг аниқлигини таъминлаш имкониятлари таҳлил қилинган. Тадқиқот натижалари маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва солиқ маъмуриятчилигини замонавий рақамли механизмлар асосида трансформация қилиш бўйича амалий таклифларни ишлаб чиқишга хизмат қилади.

Дилшоджон Шаропов

32-35

2026-02-17

ХАЛҚАРО ҲУЖЖАТЛАРДА КИБЕРЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШ МАСАЛАЛАРИ

Мзкур мақолада халқаро ҳужжатларда кибержиноятчиликка қарши кураш масалалари баён этилган. Шунингдек, мақолада халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, кибержиноятчиликка қарши биргаликда ҳаракат қилиш ва уни текшириш борасида тегишли органлар фаолиятини тартибга солиш ҳамда ўзаро ҳамкорликнинг халқаро ҳуқуқий механизмларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ масалалар ҳам таҳлил этилган.

Фахриёр Пулатов

7-12

2024-01-10

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДАГИ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ НАЗАРИЙ ЁНДАШУВЛАР

Халқаро банк тизимида операциялар орқали олинувчи даромад манбаини асосий улуши қимматли қоғозлар бозори орқали келади. Жаҳон амалиётида банкларнинг қимматли қоғозлар бозори орқали топаётган даромадлари йилдан-йилга ўсиш тенденциясини сақлаб қолган. Қимматли қоғозлар бозорида банкларнинг фаол иштирокини кенгайтириш молиявий хизматлар турини диверсификация қилишга ва инвестицион муҳитни яхшилашга хизмат қилади. Ўзбекистонда қабул қилинган 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси доирасида банк тизимида хусусий сектор улушини 60 фоизга етказиш, фонд бозори айланмасини 7 млрд. АҚШ долларига етказиш белгилангани.

Абдувахид Абдукаюмов

112-114

2025-08-28

ДОРИВОР АНОР (PUNICA GRANATUM L.) ЭКСПЛАНТЛАРИНИ ТАНЛАШ ВА СТЕРИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

Республикада анор мевалари ҳажмини ошириш учун нафақат майдонларни кенгайтириш, балки анор кўчатчилик тармоғига янги инновацион технологияларни илмий асосланган услубларини жорий қилишни  талаб этади. Анор мевали экинининг ривожланиши, мева сифати ва унинг ҳосилдорлиги кўп жиҳатдан экиш материалининг сифатига боғлиқ. Айниқса экспортга йўналтирилган анор боғларнинг нав тозалиги катта аҳамиятга эга.

Бехзод Ахмедов , Забардаст Буриев

131-134

2023-01-30

ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН ЖАЗО ТИЗИМИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ВА ТАШКИЛИЙ АҲАМИЯТИ

Мазкур мақолада озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар назарда тутилган жиноят қонуни нормаларининг ривожланиш тарихига доир масалалар баён этилган. Шунингдек, мақолада жиноий жазоларни либераллаштириш жараёнида жиноят қонунчилиги доирасидан четга чиқувчи қатор вазифалар қатори озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни кенгайтириш юзасидан фикирлар ҳам таҳлил этилган.

Гузал Мирсалихова , Акбаршоҳ Баҳодиров

104-108

2024-05-22

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ НОМУСГА ТЕГИШ ЖИНОЯТИГА ҚАРШИ КУРАШИШДА МАХСУС ПРОФИЛАКТИКАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАСИ

Мақолада Ўзбекистон Республикасида номусга тегиш жиноятлари (ЖК 118–119, 121-моддалар) билан боғлиқ криминоген вазият таҳлил қилиниб, ушбу жиноятларнинг 75 %и профилактика инспекторининг олдиндан эътиборига тушган шахслар томонидан содир этилганлиги аниқланган. Номусга тегиш жиноятларига қарши курашда жазо чоралари билан бир қаторда профилактика инспекторининг махсус профилактика фаолиятини тубдан такомиллаштиришнинг ҳозирги замон талаби эканлиги асослаб берилган. “Хавфли шахслар” миллий электрон реестрини яратиш, профилактика инспектори ваколатларини кенгайтириш, маҳалла даражасида доимий фаолият юритувчи “Хотин-қизлар ва болалар хавфсизлиги профилактика кенгаши”ни ташкил этиш, қурбонлар учун “шахсий хавфсизлик режаси” тизимини жорий қилиш, электрон назорат воситаларини кенг қўллаш, инспекторларнинг 120 соатлик махсус тайёргарлиги ва фаолият самарадорлигини 100 баллик шкала бўйича баҳолаш каби янги механизмлар илмий асосда таклиф этилган. Ушбу чораларни 2026–2030 йилларда босқичма-босқич амалга оширса, номусга тегиш жиноятларини 80 %га камайтириш ва Ўзбекистонни ушбу турдаги жиноятлар бўйича дунёдаги энг хавфсиз давлатлар қаторига олиб чиқиш мумкинлиги исботланган

Эркин Норбутаев , Хумоюн Неъматов

4-7

2025-11-27

СОУС-ПАСТА ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА МОШ УНИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАДБИҚ ЭТИШ

Бугунги кунда дунё аҳолисини тўлақонли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш саноатининг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолмокда. Миллий иқтисодиётлар, хусусан, қишлоқ хўжалиги ривожида таркиби оқсилга бой дуккакли дон экинлари алоҳида ўрин тутиши ҳамда аҳолига сифатли, озиқавий қиймати юқори бўлган соус маҳсулотлари етказиш, ушбу маҳсулотларни ассортиментларини кенгайтириш каби масалалар жаҳон миқёсида ўз ечимини топмоқда.

Абдуазиз Эргашев

31-34

2022-10-10

ЖАМИЯТНИНГ ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНИШИДА АСКИЯ САНЪАТИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

Ушбу мақолада жамиятнинг ижтимоий ривожланишида аскиянинг ўрни, мазмуни, серзавқ, кулгили чиқишида ҳозиржавоблик, ҳаракатларидан ўринли фойдалана олиши талаби ёритилган. Аския орқали ахлоқий қадриятлар, ҳаётий сабоқлар ва ҳаётга доир билимлар ёшларга етказилади. Аския санъатининг вазифаси кулги орқали кишиларнинг кайфиятини кўтариш, уларга завқ бахшида этиш, муайян мавзу доирасида уларнинг билимларини янада кенгайтириш, ақлини, фикрини чархлаш, зийрак, ҳозиржавоб бўлишга даъват этиш, шу билан бир қаторда, турмушда учраб турувчи айрим кишилар хулқидаги камчиликлар устидан енгил кулгу уйғотиши баён этилган.

А.А. Камбаров, О. Тожимаматова

45-49

2025-01-15

РАҚАМЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА СОЛИҚ ТИЗИМИНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

Ҳозирги глобал иқтисодий ривожланиш босқичида рақамлаштириш жараёнлари миллий иқтисодиётнинг барча тармоқларини қамраб олмоқда. Давлат бошқаруви, молия тизими ва хусусан солиқ маъмурчилигида рақамли технологияларни жорий этиш иқтисодий самарадорликни оширишнинг муҳим омилига айланди. Рақамли иқтисодиёт шароитида солиқ тизими олдига янги вазифалар қўйилмоқда, жумладан солиқ базасини кенгайтириш, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, солиқ тўловчилар билан ўзаро муносабатларни шаффофлаштириш ва маъмурий харажатларни камайтириш масалалари долзарб аҳамият касб этмоқда.

Умурзак Раджабов

22-25

2026-02-16

ЎЗБЕКИСТОНДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Дунёда соғлиқни сақлашни молиялаштириш ва ташкил этиш моделларини яратиш ва оптималлаштириш соҳасида катта тажриба тўпланган. Етакчи давлатлар аҳолини бепул тиббий ёрдам билан қамраб олишни кенгайтириш, молиялаштириш манбалари ва маблағларини тақсимлаш усулларини, соғлиқни сақлаш тизимининг самарадорлигини ошириш ва харажатларнинг такрорланишига барҳам бериш мақсадида уни бошқариш усулларини оқилона йўлга қўйишга изчил интилмоқда.

Илимдоржон Жахонгиров

97-99

2022-10-15

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ КИБЕР ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЛИНМАЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ДОИР ИЛҒОР ХОРИЖ ТАЖРИБАСИНИНГ ИЛМИЙ ТАҲЛИЛИ

Ушбу мақола Ички ишлар вазирлигининг кибер жиноятларга қарши курашиш бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш масалаларига бағишланган бўлиб, унда Буюк Британия, АҚШ, Германия, Сингапур, Россия ва Хитой каби ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаси таҳлил қилишга асосланади. Ушбу давлатларда киберхавфсизликни таъминлаш бўйича қонунчилик, технологик инфратузилма, кадрлар тайёрлаш ва халқаро ҳамкорлик механизмлари ўрганилиб, уларнинг ижобий жиҳатларини Ўзбекистон шароитига мослаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Мақолада сунъий интеллект ва блокчейн технологияларининг кибер таҳдидларга қарши курашишдаги аҳамияти, шунингдек, молиявий чекловлар, малакали кадрлар етишмаслиги ва қонунчилик тўсиқлари каби муаммолар кўриб чиқилади. Ўзбекистонда киберхавфсизликни кучайтириш учун миллий стратегия ишлаб чиқиш, махсус агентлик ташкил қилиш, хусусий сектор билан ҳамкорликни ривожлантириш ва халқаро ташкилотлар билан маълумот алмашинувини кенгайтириш каби таклифлар илгари сурилган.

Джасур Юсупов , Абдурашид Худайбердиев

131-137

2025-06-13

ҚИЗОТА (ЁШЛИК II) МАЙДОНИНИНГ ГИДРОГЕОЛОГИК ТУЗИЛИШИ

Мамлакатимиздаги рангли металлар маркази ҳисобланмиш АЖ “Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг салоҳияти ва истиқболи катта. Бугунги кунда ушбу комбинатнинг хом-ашё базасини кенгайтириш ва ошиб бораётган талабни қондириш мақсадида Республикамиздаги мавжуд давлат геологик ташкилотларининг олдига катта талаблар қўйилмоқда. Шу мақсадда янги конларни аниқлаш уларни батафсил ўрганиш, бахолаш ва разведка ишларини олиб боришга эхтиёж пайдо бўлмоқда.

Шаҳбоз Турдиев , Ботир Комилов , Жахонгир Раббимов , Сардор Бўриев , Азамат Азимов

242-245

2022-10-08

ЗАЪФАРОН – БИОЛОГИК ФАОЛ МОДДАЛАР МАНБАСИ СИФАТИДА

Ҳозирги вақтда доривор ўсимлик асосида дори препаратлар кўплаб касалликларни даволаш ва олдини олиш учун фаол қўлланилади. Фитопрепаратларининг манбаи доривор ўсимликлар бўлиб, уларнинг терапевтик таъсири жуда кенг ва фақат уларнинг концентрatsiяси ва комбинatsiясидаги ўзгаришлар билан белгиланади. Демак, бугунги кунда доривор ресурсларни янада самарали дори воситалари сифатида қўллаш мақсадида фармакологик хоссалари ҳақидаги фундаментал билимларни кенгайтириш зарурияти жуда долзарбдир.

Марҳабохон Шомаксудова, Абдуқодир Тулаганов

95-96

2024-05-13

1 - 25 of 51 items 1 2 3 > >> 

Indexing

butom

Requirements Editorial Board Politics Send the material

Language

  • English
  • Uzbek (latin)
  • Русский

Developed By

Open Journal Systems

CONTACT

Republic of Uzbekistan, Tashkent, st. Shirin 53, 100131


(+998) 935692306


info@in-academy.uz


© Copyright 2021-2023 «Innovative Academy RSC» LLC. All Rights Reserved

Innovative Academy