Ўзбекистонда сабзавот экинлари ичида помидор энг кўп экилади. Помидор меваларининг кенг миқёсда ишлатилиши уларнинг юқори озиқавий қиймати билан белгиланади. Помидор меваларининг биологик қиймати ниҳоятда юқори. 1 кг таркибида, мг: витамин C-250-300; -каротин-15-17; Витамин В1 (тиамин) -1-1,2; Витамин В2 (рибофлавин) -0,5-0,6; Витамин РР (никотиник кислота) - 4,1-4,5; ликопен-30-35; Витамин В9 (фолий кислотаси) - 0,75; Н витамини (биотин) -0,04. Меваларда шакар (2,5-3,5%), оқсиллар (0,6-1,0), органик кислоталар (0,4-0,6), ёғлар ва эфир мойлари (0,2%) оз миқдорда топилган. ). Помидорда жуда кўп турли хил минерал тузлар мавжуд [1].