Innovative Academy
  • Register
  • Login
  • En
  • Ўз
  • Ру

Innovative Academy

  • Journals
    • Eurasian Journal of Academic Research
    • Eurasian Journal of Medical and Natural Sciences
    • Eurasian Journal of Social Sciences, Philosophy and Culture
    • Eurasian Journal of Law, Finance and Applied Sciences
    • Eurasian Journal of Mathematical Theory and Computer Sciences
  • New Journals
    • Central Asian Journal of Education and Innovation
    • Eurasian Journal of Technology and Innovation
    • Bulletin of pedagogs of new Uzbekistan
    • Bulletin of students of new Uzbekistan
  • Conferences
    • Science and technology in the modern world
    • Applied Sciences in the modern world: problems and solutions
    • Natural Sciences in the modern world: theoretical and practical research
    • Innovative research in the modern world: theory and practice
    • Pedagogy and psychology in the modern world: theoretical and practical research
    • Social Sciences in the modern world: theoretical and practical research
  • Announcements
    • Ilmiy maqola qanday yoziladi?
    • Questions and answers to doctoral studies
    • «Eng yaxshi ilmiy maqola» tanlovi
    • What is the Hirsch index and how to increase it?
    • atm

Search

Advanced filters

Search Results

ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ШАХСИЙ ТАЪЛИМ ТРАЕКТОРИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЗАРУРАТИ ВА ИҚТИСОДЧИ МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШДАГИ ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВЛАР

Мақолада олий таълимда шахсий таълим траекторияларини жорий этишнинг зарурати ва бу ёндашувнинг иқтисодчи мутахассислар тайёрлашдаги аҳамияти таҳлил қилинади. Ҳозирги кунда таълим тизимидаги ислоҳотлар, инновацион ёндашувлар ва рақобатбардош мутахассисларга бўлган талаблар таълим жараёнини индивидуаллаштиришни тақозо этмоқда. Математика фанини иқтисодиёт йўналишида ўқитишда талабаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш, таълим жараёнини шахсга йўналтирилган дастурлар асосида ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилади. Шунингдек, таълим дастурларининг мустақил равишда лойиҳалаши ва талабаларнинг шахсий ривожланишлари учун индивидуал таълим дастурларини яратиш механизмлари таҳлил қилинади.

Фарход Нишонов

15-19

2024-10-04

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТАДБИРКОРЛИКНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ШАРТНОМАЛАРИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ

Мазкур мақолада муаллиф Ўзбекистон Республикаси ОТМларида тадбиркорликни амалга оширишда таълим хизмати кўрсатиш шартномасини назарий ва амалий жихатдан тахлил этган. Шунингдек, Таълим соҳасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва хизмат кўрсатиш муносабатларини тартибга солишда Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисидаги қонуни хамда боршқа қонун хужжатларини мазмун моҳиятини хамда цивилист олимларнинг фикларини
илмий жихатдан тахлил этиб таълим соҳасида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини такомиллаштириш лозимлигини ёритиб берган.

Гулрух Абдуганиева, В.Р. Топилдиев

19-24

2022-06-06

ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДАГИ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМИ

Жаҳонда ўсиб бораётган ёш авлоднинг саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни ижтимоий, шахсий, ҳиссий, нутқий, математик, жисмоний ва ижодий ривожлантириш ҳамда самарали мактабга тайёрлаш мақсадида мактабгача таълим тизимини ташкил этиш ва бошқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. БМТ томонидан 2030 йилгача белгиланган Барқарор ривожланиш мақсадларида “кичик ёшдаги болаларни ривожлантириш, парваришлаш ва уларнинг мактабгача таълимдан бемалол фойдаланиш имкониятларини таъминлаш” долзарб вазифа сифатида қайд этилди. Халқаро тажрибалар мактабгача таълим соҳасида махсус таълим дастурлари ҳамда болаларни мактабга тайёрлаш бўйича муқобил, мослашувчан моделларни ишлаб чиқиш, таълим самарадорлигини таъминлаш мақсадида таълим менежментига инновацион ёндашувларни татбиқ этиш асосида мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш заруратини юзага келтирмоқда.

Н.Ю. Усарова

62-64

2024-06-14

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТАДБИРКОРЛИКНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ШАРТНОМАЛАРИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ

Мазкур мақолада муаллиф Ўзбекистон Республикаси ОТМларида тадбиркорликни амалга оширишда таълим хизмати кўрсатиш шартномасини назарий ва амалий жихатдан тахлил этган. Шунингдек, Таълим соҳасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва хизмат кўрсатиш муносабатларини тартибга солишда Ўзбекистон Республикасининг Таълим тўғрисидаги қонуни хамда боршқа қонун хужжатларини  мазмун моҳиятини хамда цивилист олимларнинг фикларини илмий жихатдан тахлил этиб таълим соҳасида ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини такомиллаштириш лозимлигини ёритиб берган.

Гулрух Абдуганиева, В.Р.Топилдиев

19-24

2022-06-05

ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДАГИ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМИ

Жаҳонда ўсиб бораётган ёш авлоднинг саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни ижтимоий, шахсий, ҳиссий, нутқий, математик, жисмоний ва ижодий ривожлантириш ҳамда самарали мактабга тайёрлаш мақсадида мактабгача таълим тизимини ташкил этиш ва бошқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. БМТ томонидан 2030 йилгача белгиланган Барқарор ривожланиш мақсадларида “кичик ёшдаги болаларни ривожлантириш, парваришлаш ва уларнинг мактабгача таълимдан бемалол фойдаланиш имкониятларини таъминлаш” долзарб вазифа сифатида қайд этилди. Халқаро тажрибалар мактабгача таълим соҳасида махсус таълим дастурлари ҳамда болаларни мактабга тайёрлаш бўйича муқобил, мослашувчан моделларни ишлаб чиқиш, таълим самарадорлигини таъминлаш мақсадида таълим менежментига инновацион ёндашувларни татбиқ этиш асосида мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш заруратини юзага келтирмоқда.

Д.У. Акрамова

64-66

2024-05-28

ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎҚИТИШДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТАЛАБАЛАРИНИНГ МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ КЎНИКМАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Ушбу мақолада хорижий (Инглиз) тилини ўқитишда Олий таълим муассасаси талабаларининг мустақил таълим кўникмаларини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари муҳокама этилган. Шунингдек, олий таълим муассасаси талабаларининг мустақил таълим кўникмаларини ташкил этишга оид тадқиқотчиларнинг ишлари ўрганилган.

Шаҳноза Учқурова

109-111

2023-06-22

ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ СИЁСАТИГА ТАЪСИРИ: ЎЗБЕКИСТОН МИСОЛИДА

Ушбу тезисда, глобаллашув жараёнида Ўзбекистонда айнан олий таълимнинг қайси жиҳатларида давлат сиёсатини такомиллаштириш, унда хориж тажрибасини қўллаш имкониятлари, олий таълимнинг глобаллашув жараёнлари билан ҳамоҳанг равишда миллий таълим ва тадқиқот тизимини такомиллаштириш масалалари таҳлил қиинади. Илмий ишда юқори сифатли таълим ва тадқиқотни ташкил этишда, аниқ мақсадли давлат таълим сиёсатини ривожлантиришда давлат институтлари ва олий таълим муассасалари ҳамда бошқа мутасадди институтлар ўртасидаги муносабат ва мувозанат ўрганилади.

Элдоржон Элмуродов

33-36

2023-10-26

ТАЪЛИМ КЛАСТЕРИ ЁНДАШУВИДА МАКТАБ-ЛАБОРАТОРИЯ ҲАМКОРЛИК СТРАТЕГИЯСИ

мазкур мақолада таълим кластери ёндашувида мактаб-лаборатория тажрибасининг тармоқлараро ўзаро ҳамкорлик стратегияси асос сифатида кўрсатилган. Шунингдек, жисмоний маданият таълим йўналиши ва умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида нафақат ўқитишга қаратилган педагогик таълим инновацион кластерини шакллантириш ва ривожлантириш, балки минтақанинг келажакдаги профессионал кадрларга бўлган эҳтиёжлари нуқтаи назаридан талабалар ҳамда ўқувчиларнинг илмий ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.

Илхом Чориев

77-80

2024-06-19

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ОИД ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ТАҲЛИЛИ

Мақолада мактабгача таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этишга оид илмий тадқиқотлар таҳлил қилиниб, мазкур жараённи янада такомиллаштириш мақсадида уни болаларнинг индивидуаллигига йўналтириш масалалари ёритилган.

Barno Ergasheva

54-58

2023-03-31

ТЕХНИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИНИНГ ЎҚУВ-БИЛУВ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК АССОСЛАРИ

Мазкур мақолада техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг ўқув-билув фаолиятини ривожлантиришга оид педагогик асослар илмий таҳлил қилинган. Муаллиф ўқув фаолияти тушунчаси, унинг таълим тизимидаги ўрни ва мазмунини очиб беради, шунингдек, таълим жараёнини самарали ташкил этишда методологик, психология-педагогик, ахборот-технологик ва ахлоқий-маънавий шарт-шароитларнинг аҳамиятини ёритади.

Айзада Сапарова

78-79

2025-05-30

ОЛИЙ ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА “КОМПОЗИЦИЯ” ФАНИ МАЗМУНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ДИДАКТИК ИМКОНИЯТЛАРИ

Таълим  кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўёбга чиқаришнинг муҳим жабҳаси, асосий омилларидан бири сифатида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам таълим сифати ва самарадорлигини муттасил тарзда жамиятнинг талаб ва эҳтиёжлари даражасида сақлаш учун таълим соҳасида муайян ислоҳотлар, ўзгаришлар амалга ошириб борилади. Бироқ ривожланиш учун тақдим этилаётган қўшимчалар, янги мазмун ва ёндашувлар муайян талабларга жавоб бериши лозим. Таълимда бу омил педагогик талаблар асосида амалга оширилади.

Муниса Хасанова

132-137

2023-01-13

СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ВА УНИНГ ИНСОНИЯТ ФАОЛИЯТИДА ТУТГАН ЎРНИ

Ушбу мақолада сунъий интеллект (СИ) технологияларининг таълим соҳасида тутган ўрни илмий таҳлил қилинади. Сунъий интеллект тушунчасининг ривожланиш тарихи ва унинг таълим жараёнига жорий этилиши йўналишлари – масофавий таълим, адаптив ўқитиш тизимлари, интеллектуал репетиторлар, автоматлаштирилган баҳолаш ва интерактив муҳитлар мисолида кўрсатиб берилган. СИнинг таълим жараёнига таъсири самарадорлик, индивидуаллаштириш, педагогик ёндашувлар ва ўқитувчи-ўқувчи муносабатларининг трансформацияси нуқтаи назаридан ёритилган. Шу билан бирга, ахлоқий ва ҳуқуқий масалалар, маълумотлар хавфсизлиги ва инсон ресурслари билан боғлиқ хавфлар таҳлил қилинган. Мақола келажакда сунъий интеллектнинг таълим тизимини такомиллаштиришдаги истиқболларини ҳам ёритиб, унинг имкониятлари ва чегараларини кўрсатади.

Жамолиддин Остонов

29-34

2025-09-09

CIVIL LAW ASPECTS OF IMPROVING THE LEGAL STATUS OF EDUCATIONAL INSTITUTIONS IN THE MINISTRY OF INTERNAL AFFAIRS SYSTEM

This scientific work analyzes the civil law aspects of improving the legal status of educational institutions within the system of the Ministry of Internal Affairs (MIA) of the Republic of Uzbekistan. The study examines the current legal status of higher and secondary specialized educational institutions of the MIA (as state institutions), their financial and economic activities, contractual relations, and cooperation with civil society from the perspective of civil law. Based on the experience of developed countries (South Korea, Germany, USA), the paper explores the prospects of reorganizing MIA educational institutions into independent educational organizations with the status of legal entities. Specifically, it proposes models of public-private partnership (PPP), corporate governance, and financial independence mechanisms. The research results aim to improve the quality of education in the MIA system, reduce corruption risks, and strengthen integration with civil society.

Улуғбек Қулмуродов

105-111

2025-10-31

ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

Ушбу мақолада олий таълим муассаларида инновацион ёндошув асосида мустақил таълим соатларини бажарилиш муаммолари, таълим сифатини мониторинг қилиш орқали олий таълим муассасаларини бошқаришнинг хусусиятлари, бошқарувнинг асосий параметрлари ва хусусиятлари, ўқув, тажриба ва илмий-услубий фаолиятни такомиллаштириш келтирилган.

Абдухалил Атаматов

162-165

2023-02-11

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ХИМОЯСИ ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ УСТИВОР ЙЎНАЛИШЛАРИДАН БИРИДИР

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2022 йилдаги 457-сон  “олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида таълим олиши учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинган бўлиб қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида ўқиши учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисида Низом қабул қилинди.

М.М. Пайзиев

115-116

2023-09-25

АХБОРОТ БИЛАН БОЙИТИЛГАН ТАЪЛИМ МУҲИТИДА ШАХСИЙ ТАЪЛИМ ТРАЕКТОРИЯЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА МАТЕМАТИКАНИ ЎҚИТИШДА ВИЗУАЛ МОДЕЛЛАШТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ

Мақолада ахборот билан бойитилган таълим муҳитида шахсий таълим траекторияларини шакллантиришнинг муҳим жиҳатлари таҳлил қилинади. Ахборот ва таълимнинг ўзаро таъсири орқали индивидуаллаштирилган таълимни ривожлантириш имкониятлари, визуал моделлаштириш усуллари орқали математик тушунчаларни ўзлаштириш жараёнида когнитив жараёнларни фаоллаштириш муҳокама қилинади. Ахборот технологиялари, фанлараро алоқалар ва визуал моделлаштириш элементлари орқали талабаларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришга ёрдам берувчи шароитлар ёритилади.

Фарход Нишонов

19-25

2024-10-04

ТАЪЛИМ МУАССАСА РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШДА ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИНИНГ АҲАМИЯТИ

Мақолада таълим муассасасининг рақобатбардошлигини таъминлашда таълим сифатининг роли ва аҳамияти кўриб чиқилади.

Наргиза Маманазарова

177-182

2023-02-20

ЯНГИЛАНАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН ШАРОИТИДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

Мақолада янгиланаётган Ўзбекистонда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг ижтимоий-фалсафий  моҳияти, ижтимоий аҳамияти ва инсон маънавий камолотига таъсири таҳлил қилинган ҳамда Ўзбекистонни янги босқичга олиб чиқиш омилларига бўлган эҳтиёжнинг ортиши билан боғлиқ масалалар илмий муҳокама қилинади.

Дилбар Рузметова

355-358

2024-11-25

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ТАЛАБАЛАРИНИНГ КАСБИЙ-ПЕДАГОГИК МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШ ЗАРУРАТИ

Ушбу мақолада олий таълим ташкилотларида мактабгача таълим тизими талабаларининг касбий-педагогик маданиятини ошириш зарурати ва имкониятлари ҳақида ёритиб берилган. Келажакда айнан мактабгача таълимда фаолият юритадиган педагоглар яъни мактабгача таълим йўналишида таълим олаётган талабаларда касбий ва педагогик маданиятини ривожлантириш муаммоси мустақил илмий категория сифатида ўрганиш ва ривожлантириш зарурияти борлиги кўрсатилган.

Гулчехра Ширбачеева

133-136

2022-10-15

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИГА ГЕНДЕР ЁНДАШУВНИ ТАТБИҚ ЭТИШНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ

Олий таълим мамлакат тараккиётини белгилаб берувчи, жамият хаётининг барча жабхасини ислох этишда ва шу билан биргаликда хал килувчи вазифани бажарувчи тизим хисобланади. Маколада республикамиз олий таълим тизимининг моддий-техника базасини мустахкамлаш оркали якин истикболда ривожлантириш йуллари ёритиб берилган.

Д. Турсунова, М. Аминжонова

16-18

2023-12-18

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА БОЛАЛАР БИЛАН ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ИНТЕРФАОЛ УСЛУБЛАР ВА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ УСЛУБИЯТИ

Ҳозирда мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия жараёни сифати ва самарадорлигини оширишда  таълимнинг замонавий  усулларидан фойдаланиш жиддий аҳамиятга эга. Буни амалга ошириш учун эса, аввало, педагог-тарбиячиларнинг ўзлари илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини пухта ўзлаштирган бўлишлари керак. Бунинг учун ушбу масалаларни мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари билан бевосита таълим жараёнида ўрганилмоқда. Хусусан, педагогик кенгаш, амалий ва назарий семинар машгулотлари хамда маслахат-тавсия бериш жараёнида бу масала долзарб булиб турибди.

Дилрабо Касимова

88-90

2022-10-15

ДАРС ЖАРАЁНИДА POWER POINT ДАСТУРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ

Маълумки, ҳозирги кунда жамият ҳаётининг деярли барча соҳаларини, шу жумладан таълим сифатини оширишни ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур қилиш қийин. Агар чет эл тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, замонвий шароитда ахборот-коммуникацон технологияларнинг тезкор ривожланиши таълим жараёнида уларнинг имкониятларидан фойдаланиш учун қулай шароитни вужудга келтирди. Масалан, ҳозирда United Kingdom Open University (Буюк Британия) талабалари бевосита ахборот технологиялардан фойдаланиш орқали таълим олмоқдалар[1]. Ахборотли технология педагогик технологиянинг таркибий қисми, техник воситаларининг мукаммаллашган замонавий тури сифатида таълим жараёнида қўлланила бошланди. Демак, узлуксиз таълим педагоглар зиммасига янада катта масъулият қўймоқда. Бу эса педагог учун нафақат педагогик маҳоратни балки ахборот технологиялардан оқилона фойдаланишни ҳам билишни талаб этмоқда.

Ёрқиной Дониёрова

13-14

2024-10-14

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР

Бугунги кунда мамлакатимизда  туб ислоҳотлар амалга оширилиб, давлат бошқарувини тубдан янгилаш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш борасида кенг кўламли янгиланиш ва ташаббуслар бошланди. Уларни ҳаётга тўлиқ жорий этиш ижтимоий тараққиёт масъулиятини ўз зиммасига оладиган ватанпарвар, мустақил қарор қабул қилиш қобилиятига эга бўлган иқтидорли ва истиқболли, малакали ва рақобатбардош профессионал кадрларга жуда катта эҳтиёжни вужудга келтирди. Бу эҳтиёж, биринчи навбатда, жамиятнинг таълим соҳасида туб ислоҳотлар бошланишига туртки бўлди.

Шавкат Мухаммедов

108-111

2023-08-19

ЎЗБЕКИСТОН ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР

Бугунги кунда мамлакатимизда  туб ислоҳотлар амалга оширилиб, давлат бошқарувини тубдан янгилаш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш борасида кенг кўламли янгиланиш ва ташаббуслар бошланди. Уларни ҳаётга тўлиқ жорий этиш ижтимоий тараққиёт масъулиятини ўз зиммасига оладиган ватанпарвар, мустақил қарор қабул қилиш қобилиятига эга бўлган иқтидорли ва истиқболли, малакали ва рақобатбардош профессионал кадрларга жуда катта эҳтиёжни вужудга келтирди. Бу эҳтиёж, биринчи навбатда, жамиятнинг таълим соҳасида туб ислоҳотлар бошланишига туртки бўлди.

Юлдуз Шукурова

107-109

2023-08-31

ЁШЛАРНИНГ ИЗЛАНИШЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ ИЛМИЙ ПЛАТФОРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим тизимини рақамлаштириш борасида қатор ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Лекин, фавқулотда юзага келган пандемия даври соҳада йўл қўйилган бир қатор хато ва камчиликларни яққол намоён этиб бера олди дейиш мумкин [1-3]. Айниқса, глобал пандемия, масофавий таълим тизимларини яратишда, қилиниши лозим бўлган энг устувор вазифаларни ҳам белгилаб олишга имкон яраиди [4].

Муҳаммадюсуф Зокиров

107-110

2022-12-13

1 - 25 of 500 items 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 > >> 

Indexing

butom

Requirements Editorial Board Politics Send the material

Language

  • English
  • Uzbek (latin)
  • Русский

Developed By

Open Journal Systems

CONTACT

Republic of Uzbekistan, Tashkent, st. Shirin 53, 100131


(+998) 935692306


info@in-academy.uz


© Copyright 2021-2023 «Innovative Academy RSC» LLC. All Rights Reserved

Innovative Academy