Мазкур мақолада крипто-активлар тушунчаси, ривожланиш тарихи, ижро иши юритишда ундирувни крипто-активларга қаратишнинг юридик табиати, Ўзбекистонда крипто-активлар соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш босқичлари, ижро иши юритишда ундирувни крипто-активларга қаратишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, ижро иши юритишда ундирувни крипто-активларга қаратишни такомиллаштириш истиқболлари, крипто-активлар соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишдаги муаммолар, илғор хорижий тажрибани миллий қонунчилигимизга татбиқ қилиш, ундирувни крипто-активларга қаратиш тизимини такомиллаштириш масалаларига оид таклифлар ўрин олган.